Президентимиз Шавкат Мирзиёев ЎзМУда янги даврни бошлаб берди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий

университетида бир гуруҳ олимлар ва талабалар билан суҳбатлашди. Бу ҳақда қатор миллий сайтларда кенг ёритилди.

Марҳамат, улар билан танишинг.

Шавкат Мирзиёев: Бизга миқдор эмас, сифат керак

Инновацион ғояларни илм-фан ва саноатга кенг татбиқ этиш – ислоҳотлар самарадорлигининг бош мезони

Инновацион ғояларни илм-фан ва саноатга кенг татбиқ этиш – ислоҳотлар самарадорлигининг бош мезони

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 май куни пойтахтимизнинг Олмазор туманида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва йирик лойиҳалар билан танишди.

Давлатимиз раҳбари дастлаб Талабалар шаҳарчасига борди. Бу ерда ҳар йили минглаб ёш мутахассис ҳаётга йўлланма олади.

Жорий йилда Талабалар шаҳарчасида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Йўл ва йўлаклар таъмирланиб, ёритиш устунлари, ўриндиқлар ўрнатилди, 400 ўринли автотураргоҳ қурилди. Ҳудудга кўп йиллик ва мавсумий гуллар, манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Бугунги кунда Талабалар шаҳарчасида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Маънавият ва маърифат маркази бинолари, коллеж ва лицейлар, спорт мажмуалари жойлашган. Икки университетда қарийб 25 минг талаба таҳсил олади.

Президентимиз ташаббуси билан шаҳарча ҳудудининг бошланишида, «Беруний» метро бекати ёнида Беруний майдони барпо этилди. Абу Райҳон Берунийнинг Техника университети олдидаги ҳайкали шу ерга кўчирилиб, атрофи ободонлаштирилди. Булар ўзига хос мажмуа ҳосил қилиб, Талабалар шаҳарчаси илмий салоҳиятининг яна бир рамзи бўлди.

Давлатимиз раҳбари бу ерда олиб борилган ишларни кўздан кечирди. Аллома ҳайкалининг Талабалар шаҳарчаси остонасига қўйилиши мамлакатимизда илм-фанга қаратилаётган эътибор рамзи бўлиб, бугунги ёшларда улуғ аждодлар билан фахрланиш туйғусини кучайтиришга хизмат қилиши таъкидланди.

Президентимиз 2017 йил 2 декабрь куни Инновацион ривожланиш вазирлиги биноси қурилиши билан танишиб, мамлакатимизда етакчи соҳа ва тармоқларни ривожлантириш, инновацион ғоя ва технологияларни ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш юзасидан зарур кўрсатмалар берган эди. Бугунги кунда бу борада изчил ишлар амалга оширилмоқда. Вазирлик илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятининг истиқболли йўналишларини аниқлаш, хорижнинг етакчи илмий-тадқиқот муассасалари билан ихтисослашган илмий-экспериментал лабораториялар, технопарклар ва бошқа инновацион тузилмалар ташкил этиш, замонавий илм-фан ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий қилиш юзасидан тизимли чора-тадбирларни кўрмоқда.

Вазирликда иқтисодиёт тармоқларининг инновацион эҳтиёжларини ўрганиш, ёшлар инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш хизматлари, масофавий таълим курслари йўлга қўйилади. Янги ишланма ва технологиялар намойиши, стартап лойиҳалар иқтидорли ёшларда илмий-тадқиқот кўникмаларини шакллантиришда ёрдам беради.

Бинонинг биринчи қаватида кутубхона, амфитеатр, холл, кўргазмалар зали жойлашади. Юқори қаватларда коворкинг ва стартап ҳудудлар, интернет лабораториялар, анжуманлар заллари бўлади. Аэрокосмик лаборатория, устахона, реклама агентлиги ҳам ташкил этилади.

Вазирликни бежиз Талабалар шаҳарчасига жойлаштирмадик. Бу ердаги олий ўқув юртларида минглаб иқтидорли ёшлар, тадқиқотчилар, олимлар илмий иш билан машғул. Уларнинг илмий изланишларини қўллаб-қувватлаб, ҳар бир соҳада янгилик яратиш керак. Инновацион ривожланиш вазирлиги бу борада илмий марказ, база бўлиши зарур, деди Шавкат Мирзиёев.

Вазирлик боғининг дизайни ҳам янгича асосда ишлаб чиқилган бўлиб, бу ерга келганлар миниатюрали инновациялар билан танишиш имконига эга бўлади. Боққа интернет тармоғига эга ўриндиқлар, қуёш панелли ёриткичлар, ҳаво тозалаш устунлари, мобиль ускуналарни қувватловчи қурилмалар ўрнатилади, брусчаткали йўлаклар тунда ўзини ўзи ёритади.

Шу ерда вазирлик ва Жараёнларни автоматлаштириш миллий ассоциацияси – NAPA томонидан хорижий марказлар билан ҳамкорликда ташкил этилиши режалаштирилган инновацион технопарк тақдимоти бўлиб ўтди.

Ушбу технопаркда ахборот-коммуникация технологияларини ўрганаётган ва бу соҳада ишлаётганлар учун инновацион ғояларини илгари суриш имкониятларини кенгайтириш мақсадида мақбул муҳит ва инфратузилма яратилади.

Янги технологиялар яратиш ва трансфер қилиш учун вазирликка кўмакчи сифатида “NAPA Team” масъулияти чекланган жамияти ташкил этилмоқда. Ушбу корхона инновацион ғояларни пишитиб, уларни стартап маҳсулотга айлантиради ва келгусида мамлакатимиз иқтисодиётига йўналтиради. Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу фаолиятдан йилига 1 миллион долларлик экспорт даромади кўриш кўзда тутилмоқда.

Президентимиз инновацион ғоялар ўз ўзидан ишлаб чиқаришга етиб бормаслигини, бунинг учун маблағ, харидор топиш зарурлигини таъкидлади. Хитойнинг “Huawei” компанияси билан ҳамкорликда тажрибадан ўтган инновацияларни жалб этиш, хорижда иш юритаётган салоҳиятли тадқиқотчиларни чақириш ва уларни қўллаб-қувватлаш бўйича зарур топшириқлар берди.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Президентимиз олий таълим соҳасини янада ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини кенгайтириш бўйича амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар, мазкур олий таълим даргоҳини ривожлантириш бўйича устувор йўналишлар тақдимоти билан танишди.

Кадрлар тайёрлаш соҳалари таркибий тузилиши лойиҳасида ёшларни олий ўқув юртларига янада кўпроқ қамраб олиш бўйича батафсил маълумот берилди. 2018-2019 ўқув йилида мамлакатимиз олий ўқув юртларига 96 минг 950 талаба қабул қилинган бўлса, 2019-2020 ўқув йилида 123 минг 170 нафар йигит-қиз ўқишга жалб этилади. Бу кўрсаткични 2022-2023 ўқув йилида 180 мингтага етказиш режалаштирилган.

Олий таълимга инновация инвестицияларини – хорижий таълим-илм технологияларини жалб этиш борасида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2018 йилда юртимизда Россиянинг 2, Жанубий Кореянинг 2, Латвиянинг 1 олий таълим муассасаси филиаллари ташкил этилди. Жорий йилда Ҳиндистоннинг 2, Россиянинг 2 ва АҚШнинг 1 олий таълим муассасаси филиали талабаларни қабул қилади. Улардаги таълим жараёнига 832 нафар хорижий мутахассис жалб этилган.

Президентимизга муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш, таълим мазмунини компетенциялар (амалий кўникмалар) асосида тубдан ўзгартириш, педагогик таълимнинг янги моделини жорий этиш, олий таълим муассасалари фаолиятини “Университет – 3.0” концепцияси асосида ташкил этиш, АКТ ва таълим технологиялари интеграциясини таъминлаш лойиҳалари бўйича маълумот берилди.

Бизга сон эмас, сифат керак. Бунга эришиш учун эса хориж тажрибасини яхшилаб ўрганиш зарур. Қайси давлат кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратса, ўша ютади. Илмий асосланган тажриба асосида кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш энг муҳим вазифамиздир, деди давлатимиз раҳбари.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети илмий-педагогик фаолияти ва кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид режалар тақдимоти ҳам ўтказилди. Беш йиллик комплекс дастур ишлаб чиқиб, университет фаолиятини ривожлантириш ва унинг халқаро рейтингларда муносиб ўрин эгаллашини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди. Университет ҳузуридаги лицейни табиий ва аниқ фанларга ихтисослаштириш, етук мутахассисларга эҳтиёж ортиб бораётганини инобатга олиб, янги факультетлар ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.

Ўзбекистон Миллий университети кутубхонасида олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан учрашув бўлиб ўтди. Унда илмий-тадқиқот ишларини тижоратлаштириш, кадрлар тайёрлаш ва уларни моддий, ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари ҳақида сўз борди.

Мамлакатимизни инновацион ривожлантириш, 2030 йилга қадар Глобал инновация индексида илғор 50 мамлакат қаторидан жой эгаллаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. Бунинг учун, энг аввало, илм-фан соҳасининг меъёрий-ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш мақсадида “Фан тўғрисида” қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Қолаверса, ўтган қисқа давр мобайнида илмий-тадқиқот ишларини тижоратлаштириш ва самарадорлигини оширишга қаратилган қарорлар қабул қилинди.

Натижада инновацион ишланмаларни амалиётга татбиқ этиш бўйича қиймати 151 миллиард сўмлик 55 лойиҳани амалга ошириш учун қулай замин яратилди. Фанлар академиясининг Умумий ва ноорганик кимё институти томонидан замонавий илм-фан ютуқлари асосида ишлаб чиқилган оддий суперфосфат ҳамда маҳаллий хомашёдан фаоллаштирилган кўмир олиш технологияси шулар жумласидандир. Ўсимлик моддалари кимёси институтининг «Ферулен» ва «Фланорин» препаратлари, Биоорганик кимё институтида “Рутан” дори воситаси субстанцияси, Ядро физикаси институти олимлари томонидан яратилган сувни кимёвий тозалаш ускунаси ҳам бунга яққол мисолдир.

Бу ишларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида 450 ишланма ва 90 та тармоқ муаммолари ечимларини қамраб олган “Буюртмачи-тадқиқотчи-инвестор” махсус портали ишга туширилиб, тижорат банклари билан 19 янги стартап корхона ташкил этилган.

Буларнинг барчаси импорт ўрнини босувчи товарлар ишлаб чиқаришга шароит яратмоқда. Такрор ва такрор таъкидлаш жоиз: янги фикр ва янги ғояга, инновацияга таянган давлат ҳар доим ютади ва ривожланади. Шунинг учун, биринчидан, импорт ўрнини босадиган ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга қаратилган илмий ишланмаларни кўпайтириш керак. Бу – масаланинг бир томони. Иккинчи томони эса ушбу ишланмалар маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарни қизиқтириши ва харидоргир бўлиши зарур, деди Шавкат Мирзиёев.

Президентимизнинг келаси йилдан илмий муассасаларни тўғридан-тўғри давлат бюджетидан молиялаштиришга ўтказиш таклифи олимлар томонидан қизғин қўллаб-қувватланди.

Учрашувда археология соҳасини янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон археологлари томонидан сўғдий ҳукмдорлар қароргоҳи харобалари бўлган “Кофир-қалъа” ёдгорлигида ёғоч панно – сўғд санъатининг ноёб намунаси, Фарғона водийсидаги Ахсикентда Х асрда пишиқ ғиштдан туннель шаклида қурилган ер ости сув таъминоти тизими топилгани юртимиз тарихи нақадар буюк эканидан далолат бериши эътироф этилди. Мутасаддиларга археологияни ривожлантириш бўйича алоҳида давлат дастурини қабул қилиш юзасидан топшириқ берилди.

Термит ҳашароти асосан целлюлоза, яъни ёғочни кемириб, аҳоли турар жойлари, маданий-тарихий обидалар, стратегик аҳамиятга эга объектлар, бино ва иншоотларга жиддий зарар етказади. Зоология институтига термитларга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган изланишларни янада такомиллаштириш тўғрисида кўрсатмалар берилди.

Изланувчан олимларни рағбатлантириш мақсадида илмий ишланма яратган тадқиқотчига докторлик ва уни амалиётга татбиқ этган изланувчига таянч докторлик илмий даражасини берадиган бинар (иккиталик) ҳимоя тизимини жорий қилиш, бюджет маблағлари ҳисобидан стажёр-тадқиқотчилар институтини ҳамда юртимиз биологик хилма-хиллигини ўрганадиган дала-тажриба станциялари ташкил этиш тавсия қилинди.

Кейинги йилларда илм-фан ва таълим соҳаси ходимлари изчил рағбатлантириб келинмоқда. Илмий ходимларнинг маоши ўтган йил 1 сентябрдан ўртача 25, жорий йил 1 январдан 20 фоиз оширилган эди, 1 июлдан эса яна 25 фоиз кўтариладиган бўлди.

Президентимиз ушбу амалий чораларнинг мантиқий давоми сифатида жорий йил 1 сентябрдан барча давлат ташкилотларида илмий-педагогик фаолият билан шуғулланаётган, таълим ва илм-фан соҳасида меҳнат қилаётган фан номзодларининг маошига 30 фоиз, фан докторлари учун эса 60 фоиз устама ҳақи белгилашни таклиф қилди.

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида ташкил этиладиган Ёшлар академияси ҳам илм-фан вакилларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади. Ушбу академияга инновацион фикрлайдиган иқтидорли талабалар ва 40 ёшгача бўлган олимлар, ташаббускор ёшлар аъзо бўлади. Академияда сунъий интеллект, қайта тикланадиган энергия манбалари, робот техникаси ва мехатроника, фармацевтика, биотехнология, дастурлаш, саноат дизайни, 3D моделлаштириш каби йўналишларда илмий ишлар олиб борилади.

Президентимиз ва Вазирлар Маҳкамасининг олий таълим тизимини ислоҳ қилиш, кадрлар тайёрлаш жараёнини янада жадаллаштириш бўйича қарорлари ва “йўл харитаси” тасдиқланган. Мазкур ҳужжатлар ижроси доирасида олий таълим муассасаларининг йирик ишлаб чиқариш корхоналари, давлат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари, илмий-тадқиқот институтлари ва марказлари билан ҳамкорлиги йўлга қўйилди. Натижада ташкилот ва корхоналарнинг 4 мингдан ортиқ малакали амалиётчи-мутахассислари олий ўқув юртларининг таълим жараёнига жалб этилган.

Шунингдек, кейинги 2 йил давомидаги халқаро ҳамкорлик натижасида мамлакатимизда янги олий таълим муассасалари фаолияти йўлга қўйилди, 30 дан ортиқ ўқув юртида хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда кадрлар тайёрланмоқда.

Олий таълим тизимини замонавий усуллар ёрдамида самарали бошқариш, соҳада моддий-техник базани кучайтириш, ўқув-методик ишларни такомиллаштириш бўйича жиддий чоралар кўришимиз зарур. Иқтисодиёт тармоқларининг реал эҳтиёжидан келиб чиқиб, олий таълим тизимини ривожлантиришнинг стратегиясини белгилаш, давлат таълим стандартлари ва малака талабларини қайта ишлаб чиқиш, талабаларнинг малакавий амалиётини самарали ташкил этиш лозим, деди Президент.

Учрашувда педагог кадрлар малакасини ошириш ва уларни табақалаштирган ҳолда рағбатлантириш тизимини жорий этиш ҳақида ҳам сўз юритилди. Олий таълим вазирлиги магистратура талабаларини Фанлар академиясининг мос йўналишдаги илмий-тадқиқот институтларида стажировка ўташини йўлга қўйиш, табиий фанлар ва муҳандислик йўналишларидаги магистратура талабаларини бюджет ҳисобидан давлат буюртмаси асосида тайёрлашни йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди.

Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказиладиган фан олимпиадалари тизимини такомиллаштириш, ғолибларни муносиб тақдирлаш ва рағбатлантириш, хусусан, мамлакат миқёсидаги ғолибларни тегишли мутахассисликлар бўйича магистратурага, халқаро олимпиада ғолибларини эса кейинчалик докторантурага ҳам синовсиз қабул қилиш чораларини кўриш белгиланди. Молиявий барқарор олий ўқув юртларини ўзини ўзи молиялаштириш тизимига босқичма-босқич ўтказиш лозимлиги қайд этилди.

Шавкат Мирзиёев олим ва педагогларнинг ижтимоий шароитларини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Учрашувда академиклар, олий ўқув юртлари ректорлари ва талаба ёшлар сўзга чиқиб, таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Ўзбекистон Миллий университети математика факультети 4-босқич талабаси Сардор Бозорбоев ёшлар учун яратилаётган имкониятдан кенг фойдаланиш зарурлигини таъкидлаб, талаба ва ўқувчилар фан олимпиадалари ўтказиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилаётган эътибордан мамнун эканлигини билдирди.

Сардор математика бўйича ўтказилган халқаро олимпиадаларда 4 олтин, биттадан кумуш ва бронза медалини қўлга киритган.

– Таълим тизимига эътибор самарасини ёшларимиз турли танлов ва халқаро олимпиадаларда қўлга киритаётган ютуқлар мисолида ҳам кўриш мумкин, – деди С.Бозорбоев. – Биз, ёшлар яратилган имконият ва имтиёзлардан унумли фойдаланиб, юртимиз довруғини янада юксалтирамиз, улуғ алломаларнинг муносиб ворислари эканимизни исботлаймиз.

Президентимиз Сардор каби изланувчан, зукко, билимдон ёшлар юртимиз келажаги эканини таъкидлаб, унга автомашина совға қилди.

Маълумки, давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан Тошкент шаҳри ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёси, канал ва коллекторлар соҳилларида ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш ва ҳудудларни ободонлаштириш юзасидан “йўл харитаси” тасдиқланган.

Президентимиз 2018 йил 9 февраль куни Олмазор туманида бўлиб, каналлар бўйини ободонлаштириш, аҳолининг дам олиши учун қулай шароитлар яратиш бўйича кўрсатмалар берган эди.

Бугун бу ерда кўркам маданият ва маърифат маскани бунёд бўлди. “Дамаши” каналининг 2,5 километр қисми қирғоқлари бетонлаштирилиб, “Сой бўйи” сайилгоҳи барпо этилди.

Канал қирғоғи 7 лотга бўлиниб, уларда тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳам ресторанлар, дам олиш масканлари, коворкинг маркази, фитнесс клуби ва бошқа бир қатор объектлар ҳамда жаҳонга машҳур Эйфель ва Пиза миноралари, Минораи калон, Лувр пирамидаси ва бошқа шунга ўхшаш объектлар макетлари барпо этилди.

Давлатимиз раҳбари коворкинг маркази ва ундаги тикувчилик корхонаси фаолияти билан танишди.

Бир пайтлар бу ерлар қандай ташландиқ жой эди. Ҳаммамиз шундай яшашга ўрганиб қолган эдик. Бир йил ичида қилинган ишлар самарасини кўриб турибмиз. Ободлик бор жойда қут-барака бўлади. Бу ер нафақат ҳордиқ чиқарадиган жой, балки маънавият ва маърифат масканига ҳам айланади, деди Шавкат Мирзиёев.

Ободонлаштириш ишлари бўйича буюртмачи – Тошкент шаҳар ҳокимлигининг “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси. Бош лойиҳачи – “Prime tower group” МЧЖ. Бош пудратчи сифатида эса “Inter building” МЖЧ иш олиб борди.

Абдулла Қодирий ва Чўлпон номидаги кутубхоналар, Нуронийлар маскани, «Ёшлар меҳнат гузари» ҳам аввалги ташрифнинг амалий натижаларидир.

Кутубхона бой китоб фонди ва ахборот технологиялари билан таъминланган. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси билан электрон тарзда боғланган.

Нуронийлар масканида фахрийлар ўз вақтини мазмунли ўтказиши, саломатлигини мустаҳкамлаши учун барча шароит яратилган.

Давлатимиз раҳбари кутубхоналар ва Нуронийлар масканини кўздан кечирди. Маҳаллий аҳоли вакиллари, оқсоқоллар билан суҳбатлашди.

Шайхонтоҳур туманидан оқиб ўтувчи “Катта Калкауз” каналидан сув оладиган «Дамаши” Олмазор туманининг Нурафшон кўчасидан бошланади. Унинг умумий узунлиги 7,36 километрни ташкил этади.

Президентимизга «Сой бўйи» сайилгоҳи ва ҳудуд атрофидаги Олтинсой, Қичқириқ ва Тараққиёт маҳаллаларида жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш тизими ҳақида маълумот берилди. Давлатимиз раҳбари бу тизимни Тошкент шаҳрининг барча туманларида жорий қилиш, жиноятчиликнинг олдини олишда илм ва таҳлил асосида ишлаш зарурлигини таъкидлади.

Канал ва унинг атрофидаги ҳудуднинг озодалиги ҳамда санитария ҳолати Тошкент шаҳар ва Олмазор тумани ҳокимликларининг махсус ишчи гуруҳи томонидан мунтазам назорат қилиб борилади. Хусусан, “Тоза канал” кампанияси тадбирлари бошланганидан шу кунга қадар қирғоқбўйи ҳудудида 136 ноқонуний қурилмалар аниқланиб, уларнинг 133 таси бартараф этилди. Бу борадаги ишлар давом этмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг Олмазор туманига аввалги ташрифи шундай хайрли натижаларга олиб келди. Ишонч билан айтиш мумкинки, галдаги ташриф чоғида белгиланган вазифалар, берилган топшириқлар янада янги марраларни эгаллашга йўл очади.

 

Матназар ЭЛМУРОДОВ, Алоуддин ҒАФФОРОВ, Зиёдулла ЖОНИБЕКОВ, ЎзА
http://uza.uz/oz/politics/innovatsion-oyalarni-ilm-fan-va-sanoatga-keng-tatbi-etish-is-25-05-2019
***

Талабалар шаҳарчаси буюк аллома руҳига муносиб маскан бўлди

Талабалар шаҳарчаси буюк аллома руҳига муносиб маскан бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 май куни пойтахтимизнинг Талабалар шаҳарчасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Тошкент метросининг “Беруний” бекати Талабалар шаҳарчасининг ўзига хос рамзий дарвозаси ҳисобланади. Сабаби илм олиб, мамлакат келажагига хизмат қиладиган етук мутахассис бўлиб етишишдек орзу-ҳаваслар ушаладиган Талабалар шаҳарчаси шу бекат ёнидан бошланади.
f71da9bf-d1da-2929-7b50-246abba2029c.jpgУшбу мўъжазгина шаҳарчадан ҳар йили минглаб талаба катта ҳаётга йўлланма олади. Шу боис мазкур шаҳарча бу ерда таҳсил олиб, юртимизнинг барча ҳудудига тарқалган зиёлилар учун азиз ва мукаррамдир.Бугун Талабалар шаҳарчасини бундан ўн беш йил олдинги ҳолати билан мутлақо таққослаб бўлмайди. Ўша кезларда ётоқхона деб аталувчи талабалар турар жойларининг аксарияти шароит йўқлигидан ёпиб қўйилган, ишлаётганларининг ҳам ертўласини сув босиб, деворлари кўчиб тушган эди. Кутубхона, поликлиника, спорт иншоотлари эскириб кетганди.

c13701e6-e23c-7222-37c9-e235a330308c.jpg
e22ae8f5-26c2-aa88-f552-1faf9c2fdf24.jpg2005 йили ўша вақтда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимида ишлаган Шавкат Мирзиёев бу ердаги оғир аҳволни кўриб, ёшларимизнинг яшаши ва таълим олиши учун шароит яратиб бермаса эртага кеч бўлишини айтади, ўзи бу ишга қатъий киришади. Аммо бу осон иш эмасди. Ўша пайтда бунинг учун бюджетдан маблағ ажратиш амримаҳол эди. Шунга қарамай, Шавкат Мирзиёев шаштидан қайтмади, республика ташкилотлари, ҳомийларни шаҳарчани реконструкция қилишга жалб қилиш имконини топа олди.
d8e71d35-379c-443b-e1cd-fda4cf92bbde.jpgШу тариқа қисқа муддатда шаҳарчадаги талабалар турар жойлари мукаммал таъмирланиб, уч юлдузли меҳмонхона даражасида жиҳозланди. Муҳташам сув спорти саройи, Маънавият ва маърифат маркази, спорт заллари, хизмат кўрсатиш иншоотлари қурилди.Бу ишларнинг узвий давоми сифатида жорий йилда шаҳарчада кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилди. Йўлаклар таъмирланиб, ёритиш устунлари, ўриндиқлар ўрнатилди, 400 ўринли автотураргоҳ қурилди. Ҳудудга кўп йиллик ва мавсумий гуллар, манзарали дарахт кўчатлари экилди.

e6a38c9a-4901-4854-2887-b2f4ed9e006a.jpgМетро бекати олдида парвоз қилаётган оқ каптарлар рамзи туширилган стелла қад ростлади. Бу ушбу илм-фан масканида етук мутахассис бўлиб тарбияланган ёшларнинг ҳаётга учирма бўлаётганига ишорадир.Президентимиз ташаббуси билан шаҳарча ҳудудининг бошланишида, “Беруний” метро бекати ёнида Беруний майдони барпо этилди. Абу Райҳон Берунийнинг Техника университети олдидаги ҳайкали шу ерга кўчирилиб, атрофи обод қилинди. Булар ўзига хос мажмуа ҳосил қилиб, Талабалар шаҳарчаси илмий салоҳиятининг яна бир рамзи бўлди.

fdef9ae8-bfa7-7832-c2ec-5f62fb1b49b5.jpgБугунги кунда Талабалар шаҳарчасида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Маънавият ва маърифат маркази, коллеж ва лицейлар, спорт мажмуалари жойлашган. Икки университетда қарийб 25 минг талаба таҳсил олмоқда.
f2a85c35-4737-2fc4-f1fa-971b2d912638.jpgДавлатимиз раҳбари мажмуада олиб борилган ишларни кўздан кечирди. Аллома ҳайкалининг Талабалар шаҳарчаси бошланадиган жойга қўйилиши мамлакатимизда илм-фанга қаратилаётган эътибор рамзи бўлиб, бугунги ёшларда улуғ аждодлардан фахрланиш туйғусини кучайтиришга хизмат қилиши таъкидланди.
 Матназар ЭЛМУРОДОВ, ЎзА
http://uza.uz/oz/politics/talabalar-sha-archasi-buyuk-alloma-ru-iga-munosib-maskan-b-l-24-05-2019
***

 Шавкат Мирзиёев: Бизга миқдор эмас, сифат керак

Ўзбекистон Миллий университетида Президентимиз олий таълим соҳасини янада ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини кенгайтириш бўйича амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар, Мазкур олий таълим даргоҳини ривожлантириш бўйича устувор йўналишлар тақдимоти билан танишди.

Кадрлар тайёрлаш соҳалари таркибий тузилиши лойиҳасида ёшларни олий ўқув юртларига янада кўпроқ қамраб олиш бўйича батафсил маълумот берилди. 2018-2019 ўқув йилида мамлакатимиз олий ўқув юртларига 96 минг 950 талаба қабул қилинган бўлса, 2019-2020 йилда 123 минг 170 нафар йигит-қиз ўқишга жалб этилади. Бу кўрсаткични 2022-2023 ўқув йилида 180 мингтага етказиш режалаштирилган.

Олий таълимга инновация инвестицияларини – хорижий таълим-илм технологияларини жалб этиш борасида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2018 йилда юртимизда Россиянинг 2, Жанубий Кореянинг 2, Латвиянинг 1 олий таълим муассасаси филиаллари ташкил этилди. Жорий йилда Ҳиндистоннинг 2, Россиянинг 2 ва АҚШнинг 1 олий таълим муассасаси филиали талабаларни қабул қилади. Улардаги таълим жараёнига 832 нафар хорижий мутахассис жалб этилган.

Президентимизга муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш, таълим мазмунини компетенциялар (амалий кўникмалар) асосида тубдан ўзгартириш, педагогик таълимнинг янги моделини жорий этиш, олий таълим муассасалари фаолиятини “Университет – 3.0” концепцияси асосида ташкил этиш, АКТ ва таълим технологиялари интеграциясини таъминлаш лойиҳалари бўйича маълумот берилди.

Бизга миқдор эмас, сифат керак. Бунга эришиш учун эса хориж тажрибасини яхшилаб ўрганиш зарур. Қайси давлат кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратса, ўша ютади. Илмий асосланган тажриба асосида кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш энг муҳим вазифамиздир, деди давлатимиз раҳбари.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети илмий-педагогик фаолияти ва кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид режалар тақдимоти ҳам ўтказилди. Беш йиллик комплекс дастур ишлаб чиқиб, университет фаолиятини ривожлантириш ва унинг халқаро рейтингларда муносиб ўрин эгаллашини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди. Университет ҳузуридаги лицейни табиий ва аниқ фанларга ихтисослаштириш, етук мутахассисларга эҳтиёж ортиб бораётганини инобатга олиб, янги факультетлар ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.

Ўзбекистон Миллий университети кутубхонасида олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан учрашув бўлиб ўтди. Унда илмий-тадқиқот ишларини тижоратлаштириш, кадрлар тайёрлаш ва уларни моддий, ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари ҳақида сўз борди.

Мамлакатимизни инновацион ривожлантириш, 2030 йилга қадар Глобал инновация индексида илғор 50 мамлакат қаторидан жой эгаллаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. Бунинг учун, энг аввало, илм-фан соҳасининг меъёрий-ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш мақсадида “Фан тўғрисида” қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Қолаверса, ўтган қисқа давр мобайнида илмий-тадқиқот ишларини тижоратлаштириш ва самарадорлигини оширишга қаратилган қарорлар қабул қилинди.

Натижада инновацион ишланмаларни амалиётга татбиқ этиш бўйича қиймати 151 миллиард сўмлик 55 лойиҳани амалга ошириш учун қулай замин яратилди. Фанлар академиясининг Умумий ва ноорганик кимё институти томонидан замонавий технологиялар асосида ишлаб чиқилган оддий суперфосфат ва маҳаллий хомашёдан фаоллаштирилган кўмир олиш технологияси шулар жумласидандир. Ўсимлик моддалари кимёси институтининг “Ферулен“ ва “Фланорин“ препаратлари, Биоорганик кимё институтида “Рутан” дори воситаси субстанцияси, Ядро физикаси институти олимлари томонидан яратилган сувни кимёвий тозалаш ускунаси ҳам бунга яққол мисолдир.

Бу ишларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида 450 ишланма ва 90 тармоқ муаммолари ечимларини қамраб олган “Буюртмачи-тадқиқотчи-инвестор” махсус портали ишга туширилиб, тижорат банклари билан 19 янги стартап корхона ташкил этилган.

Буларнинг барчаси импорт ўрнини босувчи товарлар ишлаб чиқаришга шароит яратмоқда. Такрор ва такрор таъкидлаш жоиз:

янги фикр ва янги ғояга, инновацияга таянган давлат ҳар доим ютади ва ривожланади. Шунинг учун, биринчидан, импорт ўрнини босадиган ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга қаратилган илмий ишланмаларни кўпайтириш керак. Бу – масаланинг бир томони. Иккинчи томони эса, ушбу ишланмалар маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарни қизиқтириши ва харидоргир бўлиши зарур, деди давлатимиз раҳбари.

Президентимизнинг келаси йилдан илмий муассасаларни тўғридан-тўғри давлат бюджетидан молиялаштиришга ўтказиш таклифи олимлар томонидан қизғин қўллаб-қувватланди.

Учрашувда археология соҳасини янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон археологлари томонидан сўғдий ҳукмдорлар қароргоҳи харобалари бўлган “Кофир-қалъа” ёдгорлигида ёғоч панно – сўғд санъатининг ноёб намунаси, Фарғона водийсидаги Ахсикентда Х асрда пишиқ ғиштдан туннель шаклида қурилган ер ости сув таъминоти тизими топилгани юртимиз тарихи нақадар буюк эканидан далолат бериши эътироф этилди. Археологияни ривожлантириш бўйича алоҳида давлат дастурини қабул қилиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берилди.

Термит ҳашорати асосан целлюлоза яъни, ёғочни кемириб, аҳоли турар-жойлари, маданий-тарихий обидалар, стратегик аҳамиятга эга объектлар, бино ва иншоотларга жиддий зарар етказади. Зоология институтига термитларга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган изланишларни янада такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Изланувчан олимларни рағбатлантириш мақсадида илмий ишланма яратган тадқиқотчига докторлик ва уни амалиётга татбиқ этган изланувчига таянч докторлик илмий даражасини берадиган бинар (иккиталик) ҳимоя тизимини жорий қилиш, бюджет маблағлари ҳисобидан стажёр-тадқиқотчилар институтини ҳамда юртимиз биологик хилма-хиллигини ўрганадиган дала-тажриба станциялари ташкил этиш тавсия қилинди.

Кейинги йилларда илм-фан ва таълим соҳаси ходимлари изчил рағбатлантирилиб келмоқда. Илмий ходимларнинг маоши ўтган йил 1 сентябрдан ўртача 25, жорий йил 1 январдан 20 фоиз оширилган эди, 1 июлдан эса яна 25 фоизга кўтариладиган бўлди.

Президентимиз бу амалий чораларнинг мантиқий давоми сифатида жорий йил 1 сентябрдан барча давлат ташкилотларида илмий-педагогик фаолият билан шуғулланаётган, таълим ва илм-фан соҳасида фаолият олиб бораётган фан номзодларининг маошига 30 фоиз, фан докторлари учун эса 60 фоиз устама ҳақи белгилашни таклиф қилди.

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида ташкил этиладиган Ёшлар академияси ҳам илм-фан вакилларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади. Ушбу академияга инновацион фикрлайдиган иқтидорли талабалар ва 40 ёшгача бўлган олимлар, ташаббускор ёшлар аъзо бўлади. Академияда сунъий интеллект, қайта тикланадиган энергия манбалари, робот техникаси ва мехатроника, фармацевтика, биотехнология, дастурлаш, саноат дизайни, 3D моделлаштириш каби йўналишларда илмий ишлар олиб борилади.

Олий таълим тизимини ислоҳ қилиш, кадрлар тайёрлаш жараёнини янада жадаллаштириш бўйича Президентимиз ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва “йўл харитаси” тасдиқланган. Мазкур ҳужжатлар ижроси доирасида олий таълим муассасаларининг йирик ишлаб чиқариш корхоналари, давлат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари, илмий-тадқиқот институтлари ва марказлари билан ҳамкорлиги йўлга қўйилди. Натижада ташкилот ва корхоналарнинг 4 мингдан ортиқ малакали амалиётчи-мутахассислари олий ўқув юртларининг таълим жараёнига жалб этилган.

Шунингдек, кейинги 2 йилда йўлга қўйилган халқаро ҳамкорлик натижасида мамлакатимизда янги олий таълим муассасалари фаолияти йўлга қўйилди, 30 дан ортиқ ўқув юртида хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма диплом дастурлари доирасида кадрлар тайёрланмоқда.

Олий таълим тизимини замонавий усуллар ёрдамида самарали бошқариш, соҳада моддий-техник базани кучайтириш, ўқув-методик ишларни такомиллаштириш бўйича жиддий чоралар кўришимиз зарур. Кадрлар буюртмачилари ҳисобланган иқтисодиёт тармоқларининг реал эҳтиёжидан келиб чиқиб, олий таълим тизимини ривожлантиришнинг стратегиясини белгилаш, давлат таълим стандартлари ва малака талабларини қайта ишлаб чиқиш, талабаларнинг малакавий амалиётини самарали ташкил этиш лозим, деди Президент.

Учрашувда педагог кадрларнинг узлуксиз малакасини ошириш ва уларни табақалаштирган ҳолда рағбатлантириш тизимини жорий этиш ҳақида ҳам сўз юритилди. Олий таълим вазирлиги магистратура талабаларини Фанлар академиясининг мос йўналишдаги илмий-тадқиқот институтларида стажировка ўташ амалиётини йўлга қўйиш, табиий фанлар ва муҳандислик йўналишларидаги магистратура талабаларини бюджет ҳисобидан давлат буюртмаси асосида тайёрлашни йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди.

Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказиладиган фан олимпиадалари тизимини такомиллаштириш, ғолибларни муносиб тақдирлаш ва рағбатлантириш, хусусан, мамлакат миқёсидаги ғолибларни тегишли мутахассисликлар бўйича магистратурага, халқаро олимпиада ғолибларини эса кейинчалик докторантурага ҳам синовсиз қабул қилиш чораларини кўриш белгиланди. Молиявий барқарор олий ўқув юртларини марказлашган тартибда молиялаштириш тизимидан ўзини ўзи молиялаштириш тизимига босқичма-босқич ўтказиш лозимлиги қайд этилди.

Шавкат Мирзиёев олим ва педагогларнинг ижтимоий шароитларини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Учрашувда академиклар, олий ўқув юртлари ректорлари ва талаба ёшлар сўзга чиқиб, таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Ўзбекистон Миллий университети математика факультети 4-босқич талабаси Сардор Бозорбоев ёшлар учун яратилаётган имкониятдан кенг фойдаланиш зарурлигини таъкидлаб, фан олимпиадалари ўтказиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилаётган эътибордан мамнуният билдирди. Сардор математика бўйича ўтказилган халқаро олимпиадаларда 4 олтин, биттадан кумуш ва бронза медалини қўлга киритган.

– Таълим тизимига эътибор самарасини ёшларимиз турли танлов ва халқаро олимпиадаларда қўлга киритаётган ютуқлар мисолида ҳам кўриш мумкин, – деди С.Бозорбоев. – Биз, ёшлар яратилган имконият ва имтиёзлардан унумли фойдаланиб, юртимиз довруғини янада юксалтирамиз, улуғ алломаларнинг муносиб ворислари эканимизни исботлаймиз.

Президентимиз Сардор каби изланувчан, зукко, билимдон ёшлар юртимиз келажаги эканини таъкидлаб, унга автомашина совға қилди.

d6ae5e9d-8159-f724-5059-9193c3d15105.jpg
3273f572-f95d-fd0b-4bcc-e600e196197e.jpg
4b917371-3a01-7dc0-5f90-b3fcc545948e.jpg
0f916654-1143-df4b-bff6-5ed1d61ae227.jpg
72940fe9-d4f3-76d0-9dcd-4185c4b7577e.jpg
24c80568-445d-f394-1e14-8a331254058d.jpg
Алоуддин ҒАФФОРОВ, ЎзА
http://uza.uz/oz/politics/shavkat-mirziyeev-ilm-fan-namoyandalari-bilan-mulo-ot-ildi-24-05-2019

 ***

Ғоялар генератори, стартаплар, нанотехнологиялар – Инновацион ривожланиш вазирлиги қандай кўринишга эга бўлади?

Ғоялар генератори, стартаплар, нанотехнологиялар – Инновацион ривожланиш вазирлиги қандай кўринишга эга бўлади?

Президентимиз ташаббуси билан Талабалар шаҳарчасида Инновацион ривожланиш вазирлиги биноси барпо этилмоқда. 
Давлатимиз раҳбари 2017 йил 2 декабрь куни мазкур қурилиш майдони билан танишиб, мамлакатимизда етакчи соҳа ва тармоқларни инновацион ривожлантириш, инновацион ғоя ва технологияларни ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш юзасидан зарур кўрсатмалар берган эди.
Бугунги кунда бу борада изчил ишлар амалга оширилмоқда. Вазирлик илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятининг истиқболли йўналишлари аниқлаш, хорижнинг етакчи илмий-тадқиқот муассасалари билан ихтисослашган илмий-экспериментал лабораториялар, технопарклар ва бошқа инновацион тузилмалар ташкил этиш, замонавий илм-фан ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий этиш юзасидан тизимли чора-тадбирларни кўрмоқда.
d8e71d35-379c-443b-e1cd-fda4cf92bbde.jpg
Айни пайтда беш қаватли бино қурилиши давом этмоқда. Вазирликда иқтисодиёт тармоқларининг инновацион эҳтиёжларини ўрганиш, ёшлар инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш хизматлари, масофавий таълим курслари йўлга қўйилади. Янги ишланма ва технологиялар намойиши, стартап лойиҳалар иқтидорли ёшларда илмий-тадқиқот кўникмаларини шакллантиришда ёрдам беради.
Бинонинг биринчи қаватида кутубхона, амфитеатр, холл, кўргазмалар зали жойлашади. Юқори қаватларда коворкинг ва стартап ҳудудлар, интернет лабораториялар, анжуманлар заллари бўлади. Аэрокосмик лаборатория, устахона, реклама агентлиги ҳам ташкил этилади.
e6a38c9a-4901-4854-2887-b2f4ed9e006a.jpg
Президентимиз бунёдкорлик ишларининг боришини кўздан кечирди.
– Вазирликни бежиз Талабалар шаҳарчасига жойлаштирмадик. Бу ердаги олий ўқув юртларида минглаб иқтидорли ёшлар, тадқиқотчилар, олимлар бор. Уларни жалб этиб, илмий изланишларини қўллаб-қувватлаб, ҳар бир соҳада янгилик яратиш керак. Инновацион ривожланиш вазирлиги бу борада илмий марказ, база бўлиши зарур, – деди Шавкат Мирзиёев.
Вазирлик боғи дизайнига ҳам инновацион ёндашилган бўлиб, бу ерга келганлар миниатурали инновациялар билан танишиш имконига эга бўлади. Боққа интернет тармоғига эга ўриндиқлар, қуёш панелли ёриткичлар, ҳаво тозалаш устунлари, мобиль ускуналарни қувватловчи қурилмалар ўрнатилади, брусчаткали йўлаклар тунда ўзини ўзи ёритади.
Шу ерда вазирлик ва Жараёнларни автоматлаштириш миллий ассоциацияси – NAPA томонидан хорижий марказлар билан ҳамкорликда ташкил этилиши режалаштирилган инновацион технопарк тақдимоти бўлиб ўтди.
fdef9ae8-bfa7-7832-c2ec-5f62fb1b49b5.jpg
Барча соҳада глобаллашув жараёни шиддат билан кетаётган бугунги кунда илмни ишлаб чиқаришга боғлаш муҳим заруратга айланди. Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот-коммуникация технологиялари ва таълим соҳалари учун мақбул муҳит ва инфратузилмаларни яратиш мақсадида NAPA билан ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда. Янги технологиялар яратиш ва трансфер қилиш учун вазирликка кўмакчи сифатида “NAPA Team” масъулияти чекланган жамияти ташкил этилмоқда. Ушбу корхона инновацион ғояларни пишитиб, уларни стартап маҳсулотга айлантиради ва келгусида иқтисодиётга йўналтиради. Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу фаолиятдан йилига 1 миллион долларлик экспорт қилиш кўзда тутилмоқда.
Президентимиз ғоялар ўз-ўзидан ишлаб чиқаришга етиб бормаслигини, бунинг учун маблағ, харидорини топиш учун кўмак зарурлигини таъкидлади. Хитойнинг “Huawei” компанияси билан ҳамкорликда тажрибадан ўтган инновацияларни жалб этиш, хорижда юрган салоҳиятли тадқиқотчиларни чақириш ва уларни қўллаб-қувватлаш бўйича зарур топшириқлар берди.
Матназар ЭЛМУРОДОВ, ЎзА
http://uza.uz/oz/politics/oyalar-generatori-startaplar-nanotekhnologiyalar-innovatsion-24-05-2019
 ***

Президент Олмазор туманида янги барпо этилган “Сой бўйи“ сайилгоҳига борди

Президент Олмазор туманида янги барпо этилган “Сой бўйи“ сайилгоҳига борди

Давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан Тошкент шаҳри ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёси, канал ва коллекторларнинг қирғоқ бўйи минтақаларида ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш ва ҳудудларни ободонлаштириш юзасидан “Йўл харитаси” тасдиқланган. 
Президентимиз 2018 йил 9 февраль куни Олмазор туманида бўлиб, каналлар бўйини ободонлаштириш, аҳолининг дам олиши учун қулай шароитлар яратиш бўйича кўрсатмалар берган эди.
Бугун бу ерда кўркам маданият ва маърифат маскани бунёд бўлди. “Дамаши” каналининг 2,5 километр қисми қирғоқлари бетонлаштирилиб, “Сой бўйи” сайилгоҳи барпо этилди.
Канал қирғоқ бўйи 7 та лотга бўлиниб, уларда тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳам турли хил ресторанлар, дам олиш масканлари, Коворкинг маркази, фитнес клуби ва бошқа бир қатор объектлар ҳамда жаҳонга машҳур Эйфель, Пиза, Минораи калон миноралари, Лувр пирамидаси ва бошқа шунга ўхшаш объектлар макетлари барпо этилди.
Президентимиз коворкинг маркази ва ундаги тикувчилик корхонаси фаолияти билан танишди.
1.jpg
Бир пайтлар бу ерлар қандай жой эди. Ҳаммамиз шундай яшашга ўрганиб қолган эдик. Бир йил ичида қилган ишлар самарасини кўриб турибмиз. Ободлик бор жойда қут барака бўлади. Бу ер нафақат ҳордиқ чиқарадиган жой, балки маънавият ва маърифат масканига ҳам айланади, деди давлатимиз раҳбари.
Ободонлаштириш ишлари бўйича буюртмачи Тошкент шаҳар ҳокимлигининг “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси. Бош лойиҳачи “Prime tower group” МЧЖ. Бош пудратчи сифатида эса “Inter building” МЖЧ иш олиб борди.
Абдулла Қодирий ва Чўлпон номидаги кутубхоналар, Нуронийлар маскани, “Ёшлар меҳнат гузари“ ҳам аввалги ташрифнинг амалий натижаларидир.
Кутубхона бой китоб фонди ва ахборот технологиялари билан таъминланган. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси билан электрон тарзда боғланган.
Нуронийлар масканида фахрийлар ўз вақтини мазмунли ўтказиши, саломатлигини мустаҳкамлаши учун барча шароитлар яратилган.
Давлатимиз раҳбари мазкур кутубхоналар ва Нуронийлар масканини кўздан кечирди. Маҳаллий аҳоли вакиллари, нуронийлар билан суҳбатлашди.
“Дамаши” канали Шайхонтоҳур туманидан оқиб ўтувчи “Катта Калкауз” каналидан сув олиб, Олмазор туманининг Нурафшон кўчасидан бошланади. Унинг умумий узунлиги 7,36 километрни ташкил этади. Тошкент шаҳридан чиққандан кейин, каналнинг Тошкент вилоятидаги ҳудуди “Дамариқ” деб номланади. Канал транзит вазифасини бажаргани боис ундан хўжалик мақсадларида фойдаланилмайди.
Президентимизга “Сой бўйи“ сайилгоҳи ва ҳудуд атрофидаги Олтинсой, Қичқириқ ва Тараққиёт маҳаллаларида жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш тизими ҳақида ҳам маълумот берилди.
Давлатимиз раҳбари бу тизимни Тошкент шаҳрининг барча туманларида жорий қилиш, жиноятчиликнинг олдини олишда илм ва таҳлил асосида ишлаш зарурлигини таъкидлади.
Канал ва унинг атрофидаги ҳудуднинг озодалиги ҳамда санитария ҳолати Тошкент шаҳар ва Олмазор тумани ҳокимлигининг махсус ишчи гуруҳи томонидан мунтазам назорат қилиб борилади. Хусусан, “Тоза канал” компанияси тадбирлари бошланганидан шу кунга қадар қирғоқбўйи ҳудудида 136 та ноқонуний қурилмалар аниқланиб, уларнинг 133 таси бартараф этилган. Қолганларини бартараф қилиш ишлари давом этмоқда.
2.jpg
3.jpg
4.jpg
8.jpg
10.jpg
1.jpg
2.jpg
3.jpg
5.jpg
6.jpg
7.jpg
8.jpg
9.jpg
10.jpg
Зиёдулла ЖОНИБЕКОВ, ЎзА
http://uza.uz/oz/politics/prezident-olmazor-tumanida-yangi-barpo-etilgan-soy-b-yi-sayi-24-05-2019
 ***

ЎзМУда янги факультетлар очилиши мумкин. Президент академиклар ва ёш тадқиқотчилар билан учрашди

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий университетида олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан учрашди.

Учрашувда илмий-тадқиқот ишларини тижоратлаштириш, кадрлар тайёрлаш ва уларни моддий, ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари ҳақида сўз борди.

«Давлат раҳбари импорт ўрнини босадиган ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга қаратилган илмий ишланмаларни кўпайтириш, соҳадаги ҳар бир ташкилот тизимида илмий маҳсулотларни бозорбоп қиладиган маркетинг тизимини ташкил қилиш зарурлигини таъкидлади. Илмий муассасаларни келгуси йилдан тўғридан-тўғри давлат бюджетидан молиялаштиришга ўтказиш таклифи олимлар томонидан қизғин қўллаб-қувватланди», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Изланувчан олимларни рағбатлантириш мақсадида илмий ишланма яратган тадқиқотчига докторлик ва уни амалиётга татбиқ этган изланувчига таянч докторлик илмий даражасини берадиган бинар (иккиталик) ҳимоя тизимини жорий этиш, бюджет маблағлари ҳисобидан стажёр-тадқиқотчилар институтини ҳамда юртимиз биологик хилма-хиллигини ўрганадиган дала-тажриба станциялари ташкил этиш бўйича тавсиялар берилди.

Кейинги йилларда илм-фан ва таълим соҳаси ходимлари изчил рағбатлантирилиб келинмоқда. Илмий ходимларнинг ойлик маошлари ўтган йил 1 сентябрдан ўртача 25 фоизга, жорий йил 1 январдан 20 фоизга оширилган эди, 1 июлдан эса яна 25 фоизга кўтарилади.

Президентимиз бу амалий чораларнинг мантиқий давоми сифатида жорий йил 1 сентябрдан барча давлат ташкилотларида илмий-педагогик фаолият билан шуғулланаётган, таълим ва илм-фан соҳасида фаолият олиб бораётган фан номзодларининг ойлик маошларига 30 фоиз, фан докторлари учун эса 60 фоиз устама ҳақи белгилашни таклиф қилди.

Шавкат Мирзиёев олим ва педагогларнинг ижтимоий шароитларини яхшилаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратди.

Хусусан, Талабалар шаҳарчаси ҳудудида профессор-ўқитувчилар, ёш тадқиқотчилар учун 6 та кўп қаватли уй ва барча шароитларга эга универсал спорт мажмуаси қуриш бўйича топшириқ берди. Шунингдек, шаҳарчада Ёшлар боғи, ёзги томошалар майдончаси, «китоб-кафе»лар, Wi-Fi зоналарини ташкил этиш ва ободонлаштириш бўйича вазифалар белгиланди.

Шу ерда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети илмий-педагогик фаолияти ва кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид режалар тақдимоти ўтказилди. Беш йиллик комплекс дастур ишлаб чиқиб, университет фаолиятини ривожлантириш ва халқаро рейтингларда муносиб ўрин эгаллашини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди. Университет қошидаги лицейни табиий ва аниқ фанларга ихтисослаштириш, етук мутахассисларга бўлган эҳтиёж тобора кучайиб бораётганини инобатга олиб, университетда янги факультетлар ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.

— Истеъдодли ёшларни излаб топиш ва уларни мақсадли тарбиялаш борасидаги ишларни кучайтириш керак. Илмни, тарбияни тўғри қилсак, ҳамма соҳаларни малакали мутахассислар ўзлари ривожлантиради, — деди Шавкат Мирзиёев.

 https://kun.uz/news/2019/05/24/prezident-milliy-universitetda-akademiklar-va-yosh-tadqiqotchilar-bilan-uchrashdi
***

Президент Талабалар шаҳарчасига ташриф буюрди

Талабалар шаҳарчаси мамлакатимиздаги йирик таълим ва илм-фан масканидир. Бу ерда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Маънавият ва маърифат маркази, коллеж ва лицейлар, спорт мажмуалари жойлашган. Икки университетда қарийб 25 мингга яқин талаба таҳсил олмоқда.

«Президентимиз ташаббуси билан шаҳарча ҳудудининг бошланишида, «Беруний» метро бекати ёнида Беруний майдони барпо этилди. Абу Райҳон Берунийнинг Техника университети олдидаги ҳайкали шу ерга кўчирилиб, атрофи обод қилинди. Алломанинг буюк мероси ҳақида маълумот берувчи тош лавҳлар ўрнатилди. Булар ўзига хос мажмуа ҳосил қилиб, Талабалар шаҳарчаси илмий салоҳиятининг яна бир рамзи бўлди», дейилади президент матбуот хизматихабарида.

Давлат раҳбари ушбу мажмуани кўздан кечирди.

Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йил 2 декабрь куни Талабалар шаҳарчасига ташриф буюриб, Инновацион ривожланиш вазирлиги учун бино қуриш бўйича кўрсатмалар берган эди.

Шунга мувофиқ бу ерда беш қаватли замонавий бино бунёд этилмоқда. Вазирликда иқтисодиёт тармоқларининг инновацион эҳтиёжларини ўрганиш, ёшлар инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш хизматлари, масофавий таълим курслари йўлга қўйилади. Янги ишланма ва технологиялар намойиши, стартап лойиҳалар иқтидорли ёшларда илмий-тадқиқот кўникмаларини шакллантиришга ёрдам беради.

Бинонинг биринчи қаватида кутубхона, амфитеатр, холл, кўргазмалар зали жойлашади. Юқори қаватларда коворкинг ва стартап ҳудудлар, интернет лабораториялар, анжуман заллари бўлади. Аэрокосмик лаборатория, устахона, реклама агентлиги ҳам ташкил этилади.

– Вазирликни бежиз Талабалар шаҳарчасига жойлаштирмадик. Бу ердаги олий ўқув юртларида минглаб иқтидорли ёшлар, тадқиқотчилар, олимлар бор. Уларни жалб этиб, қўллаб-қувватлаб, ҳар бир соҳада янгилик яратиш керак. Инновацион ривожланиш вазирлиги бу борада илмий марказ, база бўлиши зарур, — деди Шавкат Мирзиёев.

Шу ерда вазирлик ва Жараёнларни автоматлаштириш миллий ассоциацияси — NAPA томонидан хорижий марказлар билан ҳамкорликда ташкил этилиши режалаштирилган инновацион технопарк тақдимоти бўлиб ўтди.

Ушбу технопаркда ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда янги ишланмалар яратиш ва трансфер қилиш учун замонавий шароит яратилади. Ёшларни рағбатлантириб, ахборот технологиялари соҳасидаги тажрибали мутахассисларнинг мамлакатимизга келишига туртки беради.

Шавкат Мирзиёев технопаркда энг замонавий моддий-техник база яратиш, кадрлар тайёрлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатмалар берди.

https://kun.uz/news/2019/05/24/prezident-talabalar-shaharchasiga-tashrif-buyurdi

***

Шавкат Мирзиёев ЎзМУ талабасига автомобиль совға қилди

Учрашувда ЎзМУ математика факультети 4-курс талабаси Сардор Бозорбоев сўзга чиқиб, ўз тажрибасидан келиб чиқиб, С.Сирожиддинов номидаги академик лицейи ўқувчиларини математика фанидан халқаро олимпиадага тайёрлаётгани, ўқувчилари Россияда бўлиб ўтган олимпиадаларда муносиб иштирок этгани ҳақида гапириб берди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, президент талабанинг иштиёқи, ташаббускорлиги ва ватан равнақи йўлидаги фидойилиги учун “Ўзавтосаноат” АЖ бошқаруви раиси Шавкат Умирзоқовга Сардор Бозорбоев учун автомобиль ажратиш бўйича кўрсатма берган.

Шавкат Мирзиёев Халқ таълими вазирлигига талаба билан ҳамкорлик қилиш, ўқувчиларни халқаро олимпиадага тайёрлашда унинг тажрибасидан фойдаланиш, меҳнатларини муносиб рағбатлантириб боришни тавсия қилди.

Шунингдек, учрашувда Тошкент давлат техника университети Механика факультети 1-босқич магистранти Беҳзод Тўхтамуродов ҳам сўзга чиқиб, йиғилганларни ўзи ва уч нафар дўстидан иборат жамоа томонидан олиб борилаётган тадқиқот ишлари, хусусан «UzDelta» 3D принтер яратиш борасидаги лойиҳаси билан таништирди.

Президент талабанинг тақдимоти билан танишгач, “Асака банк” бошқарув раиси Нодирбек Сайдуллаевга талабага ўз лойиҳасини якунига етказиш учун зарур бўлган 1 млрд сўм маблағни ажратиш юзасидан кўрсатма берди.

 https://kun.uz/news/2019/05/25/shavkat-mirziyoyev-ozmu-talabasiga-avtomobil-sovga-qildi

Вам может также понравиться...

Ответов: 8

  1. Prezidentimiz Shavkat Mirziyoyevning bugungi talabalar shaharchasiga tashriflaridandan judayam xursand bo’ldim. Universitetimizni yanada balandroq pog’onalarga ko’tarish, Universitet qoshida litsey tashkil etish, yangi fakultetlar tashkil etish, talabalar shaharchasida,ko’p qavatli binolar, sport majmuasi, yoshlar bog’i va yana bir qator ishlarni amalga oshirish to’g’risida vazifalar berganliklari meni yanayam quvontirdi.

  2. Prezidentimiz Shavkat Mirziyoyevning talabalar sharharchasiga tashrif buyurganlari barchani hursand qildi. Yangi fakultetlar tashkil qilish to’g’risidagi va yana shunga o’xshash vazifalarni belgilab berdilar.

  3. Muxtaram Prezidentimiz Shavkat Mirziyoyevning talabalar shaharchasiga tashrif buyurgani barcha talabalar qatori meni ham quvontirdi. O’z tashrifi orqali juda ko’plab vazifalarni berdilar. Ya’na talabalar uchun keng imkoniyatlar eshigini ochdi desam adashmagan bo’laman.

  4. Malika Mo'minova:

    Muxtaram Prezidentimiz Shavkat Mirziyoyevning 24 may kuni Olmazor tumaniga tashrif buyurishlari shu tumanda yashovchi barchani va ayniqsa Milliy Unversitetni talabalari va barcha murabbiylarini ko’nglini tog’day ko’tardi. Yangi fakultetlarni tashkil qilish haqidagi fikrlari barchani hursand qildi. Talabalar zimasiga yana masuliyat va ishonch topshirildi buni endi astoyidil oqalash kerak.

    • Sitora Samadjonova:

      Malikaxon fikrlaringizni o’qib chiqdim va imloviy xatolarga ko’zim tushib qoldi.Sizning fikrlaringizda fonetik o’zgarishlar yuzaga kelgan.Harflar tushishi,harf ortishi va tinish belgilarining qolib ketganligi.

  5. Gulshan Rustamova:

    Muhtaram prezidentimizning tashabbuslari bilan talabalar shaharchasida Innavatsion rivojlanish vazirligini barpo etishi bejizga emas. Bizning universitetimizda Sardor Bozorboyev kabi minglab iqtidorli yoshlarni uchratishimiz mumkin. Bular ilmiy tadqiqotlarini bu yerda namoyish etib kelgusida har bir sohada yangilik yaratadilar . Vazirlik bu borada ilmiy markaz bolib xizmat qiladi.

  6. Мухтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг талабалар шаҳарчасига ташриф буюрганлари барчани қувонтирди. Бу ташрифлари орқали талабалар учун кенг имкониятлар эшиги очилди десам муболаға бўлмайди

  7. Prezidentimiz Shavkat Mirziyoyevning talabalar shaxarchasiga tashrifi. Biz talabalarni juda ham quvontirdi. Va talabalar shaxarchasida istiqomat qiluvchi yigit qizlarga yanada qulayliklar yaratildim .

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *