УСТОЗЛАРНИНГ ИЖОДИ

Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййидга

9

Бу ижоддан нур оқар “Руҳим харитаси”га,
Шабнамин дурдек тутар “Салқин харсанглар кафти”.
“Эгаси бор юрт” аҳли ишонар эртасига,
“Севги мамалакати”нинг қуёшин буюк тафти.

“Ватанни ўрганиш”дан ўсади бола онги,
Ижарачи қалдирғоч ую айвон шифтида.
Ўзига бек ўлканинг мудом мусаффо тонги,
Мовий осмонни эркин тутар инсон кифтида.

“Асрагил” шундай юртни балолардан, худойим,
Ҳар бандангга толеъни бардошига қараб бер.
Одамизод ҳаётда қанд чайнамайди доим,
Бирда қайғудан бир кафт, бирда айшу тараб бер.

Умр бўйи изланган муродига етгайдир,
“Куйдим” деб куйлаганга Ёр дийдори ҳайитлик.
Соғинган ҳар кўнгилга, илло, насиб этгайдир
Оллоҳим ато этган илҳом ила саййидлик.

Раҳнамолик касб этар улуснинг ойдинлари,
Руҳимизга маёқдек жадид боболар ёди.
Кундузи қуёш бўлиб, ҳилол каби тунлари
Ёритар онгимизни устозларнинг ижоди.

 

Тўлқин ЭШБЕК

2023 йил

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *