Alice Underground жаз гуруҳи Тошкентда

Фаол муаллифимиз Шарофиддин Тўлагановнинг http://tnews.uz сайти — ёш журналистлар учун ўзига хос маҳорат мактабидир, дейди Дониш домла.

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 25 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тадбирлар доирасида Alice Underground жаз гуруҳи Тошкентга келди. “Туркистон” саройида бўлиб ўтган концерт ва бир қатор мусиқа билим юртларида ўтказилган маҳорат сабоқларидан  сўнг гуруҳ аъзолари оммавий ахборот воситаларининг вакиллари билан учрашди. Шуни таъкидлаш керакки, “Туркистон” саройидаги концерт аввал режалаган вақтда, роппа росса 18.00да бошланди. Жонли ижро бўлгани учун ҳам бир соат қандай ўтиб кетганини томошабинлапр сезмай қолишди. Биздаги концертлар ярим соат кечикиб бошланиши, томошабинлар шунда ҳам кечикиб келишига ўрганиб қолганимиз сабаб, бу аниқлик томошабинлар руҳиятига ижобий таъсир кўрсатди. Концерт тугаб, АҚШ элчиси томошабинларга миннадорчилик билдирганидан кейин ҳам қарсаклар тинмади. (Маълумки, бизда энг охирги қўшиқ бошланиши биланоқ, томошабинлар хонандалар билан хайрлашишни насия қилиб, ўринларидан тура бошлайди).

Гуруҳ асосчиси бўлган Таш (Tash Cox) Успенский номидаги ихтисослашган мусиқа академик лицейида, республика эстрада-цирк коллежида бўлиб, ўқувчилар билан биргаликда машғулотларда қатнашганлиги унутилмас воқеа бўлганлигини таъкидлади. У Ўзбекистон билан АҚШ ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 25 йиллиги байрамини нишонлашда қатнашганлигидан ғоятда мамнун эканлигини қайд этган. Гуруҳ аъзолари Тошкентдан ўз юртларига дутор ва доира олиб кетишаётганлиги айтишар экан,  бундан кейинги дастурларида ўзбек оҳанглари ҳам янграши мумкинлигини маълум қилишди. Улар ўзбек мусиқачилари саньатига тан берганликларни очиқ айтишди. “Ўзбек мусиқачилари нафақат қўлларини ишлатишади, балки қалбларини ҳам беришади”, дейишди бир овоздан гуруҳ аъзолари. Бироқ улар ҳам мусиқа ва қўшиққа қалбларини берганликларига  концерт мобайнида ишонч ҳосил қилдик.

Биз улардан “ўзбек таомларидан қайсиларини тотиб кўрдингиз?”, дея сўраганимизда “палов, норин, хасип, сомса…” дея, деярли барча таомларимизни санаб чиқишди. Бир овоздан “Сизларнинг чой дамлашингизга гап йўқ”, дейишди. Чой Ўзбекистонда етиштирилмаса ҳам, чойимизга хорижликларнинг юксак баҳо бериши ва уларнинг эътирофи кўнглимизни тоғдек кўтарди. Демак, чой  дамлашда ҳам гап кўп экан.

Журналистлар гуруҳ аъзоларининг фикрлаш қамрови кенглигига амин бўлишди. Масалан, гуруҳ раҳбарига “Тошкент сизнинг номингизга қўйилган”, дея лутф қилганимизда, у ҳам “йўқ, менинг исмим Тошкент шарафига қўйилган” дея лутф қилди. Ўзбеклар “океан орти мамлакати”ни севимли шоиримиз, раҳматли Абдулла Орипов ибораси билан “Сеҳрли диёр” дея таърифлашади. Сиз бир сўз билан Ўзбекистонга қандай бахо берасиз?” дея сўрадик. Улар зукколик билан  “Аслида сеҳрли  диёр  Ўзбекистондир” дейишди. Ватанимизга берилган бу баҳо мамнунлик билан қарши олинди.

Alice Underground гуруҳи репертуаридан асосан циганлар жази ўрин олган. Матбуот анжумани сўнггида журналистларнинг илтимосига биноан америкалик саньаткорлар жонли ижрода қўшиқ куйлашди. Оммавий ахборот воситаларининг вакиллари қарсаклар билан   уларни олқишлаб туришди.

Шарофиддин   Тўлаганов

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>