PR (пиар) нима ўзи?! Уни ким қандай тушунади?
Фанни сирларини билганинг сари «билмасвойлар»нинг гаплари кулгили
туюлаверади. Ижтимоий тармоқларда Малак Ворисова тахаллус билан машҳур бўлган журналист бугун ЎзМУ Журналистика факультетида фан сирларини пухта эгаллар экан бу мавзудаги мулоҳазаларини теран таҳлил қила бошлабди. Келгусида унинг шу мавзуда илмий тадқиқотлар олиб боришига тилакдошмиз, дейди Дониш домла шогирдасига омад тилаб.
Ҳозирда кўчада, умуман аҳоли орасида тадқиқот, сўровнома ўтказиб, “Пиар нима?” деб савол берсангиз, деярли ҳамма, ҳатто ўқимишли, туппа-тузук билимли кишилар ҳам бу саволга тўғри жавобни бера олмайдилар. Аксарият кишилар пиар деганда машҳур кишиларнинг ўз-ўзларини сохта шов-шувли хабар билан реклама қилишларини тушунишади. Биз ёшликдан, болаликдан ҳатто яқинларгача пиар деб билган нарса айнан шу эди. Бу кишиларнинг аҳмоқлиги ёки билимсизлигидан эмас, балки матбуотимизда (ва ҳар қандай маҳаллий манбаларда) PR ҳақидаги маълумотларнинг камлиги ёки шунчаки оммалаштирилмаганлиги билан боғлиқ деб ҳисоблайман.
Ўз фикримга ишонч ҳосил қилиш учун, ушбу маърузани ўқиш жараёнида билимли, юртимизда ва хорижда олий таълимнинг бир неча босқичларида таълим олиб, бугунги кунда Ўзбекистондаги энг нуфузли масканлардан бирида аниқ фанлар соҳасида фаолият юритаётган танишимга “Пиар деганда нимани тушунасиз?” деган СМС хабар юбордим ва “Машҳурликка эришиш, ўзини оммага танитиш учун ёлғон хабар тарқатиш (ёки ҳақиқатни бўрттириш). Ишқилиб салбий равишдами ёки ижобийми шов-шув кўтариш” (айнан келтирдим) деган жавоб олдим. Ва яқингинада мен ҳам айнан шундай фикрда эдим. Кўряпсизми, пиар деганда аҳолимизнинг ниҳоятда катта қисми САЛБИЙ маънодаги тушунчани англашади.
Бу соҳа фан сифатида ўрганилиши қадимга бориб тақалар экан, бизда ҳамон пиар ҳақидаги тушунчаларнинг ҳаминқадарлиги ва соҳанинг етук мутахассислари бармоқ билан санарлидан ҳам камроқ эканлиги уятли десам ошириб юборишга кирмас. Қолаверса, Шарқда қадимдан жамоатчилик билан алоқалар яхши ривожланган, Амир Темур даврида бу жараён яхши оммалашган десак тўғри бўлади. Республикамизда бу фан чуқур ўрганилишга, оммалаштирилишга, қўлланилишга, аҳоли орасида айнан PR, яъни халқ билан мулоқот маданиятини янада чиройлироқ тарзда шакллантирилишга муҳтож деб ўйлайман. Мамлакатдаги ривожланиш босқичини янада жадаллаштириш ва бу борада кутилган юқори натижаларга эришиш учун бундан кўра самаралироқ, қулайроқ ва соғломроқ йўл бўлмаса керак.
Маъшура Ворисова,
ЎзМУ Журналистика факультети 3-курс (сиртқи бўлим) талабаси
Assalomalleykom ustoz va saytimizning boshqa azolari.
Maqolani o’qidim
.PR haqida yaxshi fikrlar yozilgan bir muncha tushuncha xosil qilish mumkin.
Ammo bu yerda ham uning tag zamiri ochib berilmagan deb oylayman.Yana hammamiz biladigan so’zlardan nariga O’tilmagan jurnalistlarimiz tomonidan chuqurroq yondashib o’sha Temuriylar davridagi PRni hozirgi kunga bog’lab OAVlarda maqolalar berilsa o’sha bilimli chet el talabalariyu xalq ham undan xabardor bolarmidi.
Maqola uchun raxmat.
Bu fikrlar va takliflarning ijobati va amalga oshishiga (aniq muddatni bilmadim) kam vaqt qoldi. Boisi Donish domlaning jo’shqin va olovqalb yuragidan otilib chiqqan ma’rifat uchqunlari tufayli porlab borayotgan minglab shogirdlari mana shu qutlug’ maqsad sari shiddat bilan harakat qilayotirlar!
Раҳмат устоз, бу ишончингизни сиз бераётган билим ва йўл-йўриқлар асосида албатта оқлаймиз деб ишонаман.
Домланинг маърузаларини кузатиб боришни тавсия қиламан!
асалому алайкум. Менга малака оширишда диплом иниш ОТМ бошқариш ва таълим тизими менежментида PR механизми тушган менга кенгроқ маълумот керак.Ёрдам беринг
Менга 90-9120963 рақамимга телефон қилинг, ёрдам беришга ҳаракат қиламан.
пиар нима
Aslida piar soʻzi ingliz tilidagi maʼnosi qushning qisqa baland tovushini bildiruvchi taqlid soʻz( xuddi tweetter dagi tweet ga oʻxshab) Buni yuqorida aytilgan maʼnosini birorta ingliz manbasidan topolmadim.
Фойдаланилган адабиётларни бир ўқиб кўринг. Ҳаммаси ишончли манбалардан олинган-ку…