АХБОРОТ-ПСИХОЛОГИК ХАВФСИЗЛИК (9)

9-мавзу: Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари ва жамиятнинг ахборот-психологик хавфсизлигини таъминлаш

DSC08481

Ҳар бир мамлакатнинг ахборот макони икки хил ахборот билан тўлдирилмоқда: биринчиси ‑ кучли ахборот технологияларига эга мамлакатлар томонидан ишлаб чиқилган ва уларнинг манфаатларига хизмат қиладиган ахборот бўлса, иккинчиси ‑ ҳар бир давлат ўзи ҳақида ишлаб чиққан ва миллий манфаатларини ҳимоя қиладиган маълумотлардир. Демак, айни замонда шахс, ижтимоий гуруҳ, миллат, жамият ва давлат ўзи ҳақида ишлаб чиққан ахборотларни тарқатиши ҳам тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Интернет тармоғи имкониятлари кенгайиб бораётган ҳозирги даврда бу неъматдан мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятида тутган ўрнини мустаҳкамлашда кенг фойдаланиш зарурдир. Жаҳонга танилиш учун нафақат реал дунёда, балки ахборот дунёси, жумладан, виртуал дунёда ҳам ҳаракатлар олиб бориш даркор. Матбуот, радио, телевидение ва, айниқса, Интернет ўз табиатига кўра очиқ ахборот тизимларидир. Матбуот нашрлари ўз мухлисларига мурожаат қилиб, уларнинг хатларини чоп этади. Радио ва телевидение аудитория билан бевосита эфир режимида тез-тез боғланиб туради1. Очиқ ахборот тизимлари шароитида шахс, жамият ҳамда давлатнинг ахборий-психологик хавфсизлигини таъминлашдек долзарб муаммоларни ҳал қилиб бориш давр талабига айланган. Давр журналистлар зиммасига ғоят улкан масъулиятлар юкламоқда. “Шу билан бирга, бугун ён-атрофимизда, узоқ-яқин минтақаларда юз бераётган воқеаларни инобатга оладиган бўлсак, ҳали онги, ҳаётий қарашлари шаклланиб улгурмаган ёшларни чалғитишга қаратилган ғаразли кучлар ҳам Интернет имкониятларидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишга уринаётгани ва бундай интилишларнинг қандай салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини эътибордан соқит қилиб бўлмайди,– деб таъкидлаган эди Биринчи Президентимиз Ислом Каримов 2011 йилда “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига” йўллаган табригида.– Жамиятда тинчлик ва барқарорликни издан чиқаришга, ўзаро адоват ва тўқнашувларга сабаб бўладиган бундай хатарларнинг олдини олишнинг битта йўли бор: ёшларимизни мустақил фикрлайдиган, оқни қорадан, дўстни душмандан ажратишга қодир бўлган, бизнинг қандай бой тарих ва меросга эга эканимизни англаб яшайдиган, имон-эътиқодли, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбия топган инсонлар этиб вояга етказишимиз, бу масалани ҳеч қачон иккинчи даражали вазифа деб билмаслигимиз керак”2.

Шуни қайд этиш жоизки, матбуотда ҳаёт ҳақиқатини акс эттиришда давлат ва жамоат арбоблари, сиёсатшунослар, ҳуқуқшунослар ва бошқа касб эгаларининг саъй-ҳаракатлари кўпчиликда қизиқиш уйғотади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси Абдурафиқ Аҳадовнинг “Даракчи” газетасининг 2009 йил 5 ноябрь сонида ёритилган “Иллатнинг илдизи бошқарувдаги нўноқликда!” сарлавҳали мақоласи ҳақида шундай ижобий фикр айтиш мумкин. Гап шундаки, Москвада нашр этиладиган “Аргументы и факты” газетасининг 2009 йил 39-сонида бир пайтлар собиқ Иттифоқ ҳукумати бошлиғи бўлган Николай Рижковнинг ғалати фикрлари ёритилган. Яъни, у амалдорлик курсисида ўтирган кезларидаги СССР деб аталмиш мамлакат иқтисодиётидан мағрурлана туриб, “бизни Ўрта Осиё орқага тортар эди, ахир у томонларда ҳамиша болалар кўп бўлган, даромад ҳисоби эса киши бошига нисбатан олинган” деб ёзган. Бу ҳол гўё қатор бошқа муаммоларни келтириб чиқарган, жумладан, 80-йилларга келиб, мамлакат таназзулга учраган эмиш. “Ана сизга “қудратли” салтанат тепасида турган нуфузли жанобнинг “кашфиёти”, хулосаси! Орадан шунча йил ўтгач топган важи,– деб ёзади бу қабилдаги “ахборот хуружи”га қарши Абдурафиқ Аҳадов.– Унинг жўнгина хулосаси, СССРдек давлатнинг иқтисодий қудрати Ўрта Осиёликларнинг… кўп болали бўлганлиги туфайли заифлашган эмиш!.. Ваҳоланки, ортдаги тарих саҳифалари холислик билан таҳлил қилинса, буткул бошқача манзара намоён бўлиши муқаррар”. Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи Абдурафиқ Аҳадов ўз мақоласида Николай Рижковнинг ушбу масалага ўта бирёқлама, нохолис ёндашганини асослаб беради. “Ер юзининг олтидан бирини эгаллаган СССРнинг тўқимачилик саноати корхоналари учун хомашё ҳисобланган, мисқоли олтинга тенг пахта толасини ким етиштириб, ким уни Иттифоқнинг барча бурчакларига етказиб берган?!– деб ёзади муаллиф,– шунча қора меҳнат эвазига Ўзбекистон ва ўзбекистонликлар нима олганлар-у, қандай рўшнолик кўришган?!” Ўша давр сиёсатини яхши билган, катта ҳаёт тажрибасига эга бўлган иқтисодчи ўша чигал масалага шундай ойдинлик киритади: “Жаноб Рижков ҳукуматга раҳбарлик қилган вақтда иқтисодиётнинг реал секторида ўз ечимини кутиб, борган сари чигаллашиб кетаётган муаммолар қалашиб ётган эди. Аммо мамлакат раҳбарияти барча ички молиявий муаммоларни четга суриб қўйиб, на сиёсий, на ҳуқуқий ва на ҳарбий жиҳатдан ҳеч бир асоссиз Афғонистоннинг ички можароларига тумшуғини суқди. Афғон заминидаги мантиқсиз уруш касофати озмунча ўзбек оилаларига мусибат келтирдими?!” Собиқ Иттифоқнинг ўша даврдаги фожиали аҳволи ҳақида таҳлилий фикр юритар экан, муаллиф шундай асосли фикрларни илгари суради: “СССР аҳолисининг жон бошига тўғри келадиган даромаднинг пастлигига бизнинг минтақамиздаги болаларнинг кўплиги эмас, балки марказдаги ишбошиларнинг узоқни кўра билмаслиги, жамият иқтисодиётини бошқаришдаги нўноқликлар эди”3. Фаол фуқаролик позициясида туриб юрт шаъни учун курашган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдурафиқ Аҳадов ўша “ахборот хуружи”га яраша муносиб жавоб берган.

Ҳуқуқшунос олим Алишер Азизхўжаевнинг “Ғурурнинг-ку чегараси йўқ, андишанинг-чи?” сарлавҳали мақоласида (“Миллий тикланиш” газетаси 2009 йил 20 май сонида) ҳам “Ўзбекистон аталмиш ҳам ўтмиши, ҳам келажаги буюк мамлакатни, унинг халқини ўз етовига солишга бўлган уринишлар бир зум бўлсин тўхтамаётгани, ҳали Шарқ, ҳали Ғарб, ҳали Шимол томондан мана шундай хуружлар шамолининг мунтазам эсиб туриши сизу биздан кўзимизни каттароқ очмоқни” талаб этаётгани таъкидланади. “Айниқса, халқимиз шаънига айтилаётган бўҳтон гаплар, уйдирма хабар ва шов-шувлар оқимини кўриб кўрмасликка олиш, бояги кучларга менсимай қараш уларнинг янада ғовлашига, бунинг натижасида эса бошқа мамлакатлардаги содда омманинг юртимиз тўғрисидаги тасаввурлари нотўғри шаклланишига олиб келиши мумкин,– деб ёзади муаллиф.– Хусусан, Россияда чиқадган расмий ва норасмий ОАВларнинг айримлари томонидан тарқатилаётган хабар, мақола, кўрсатув ва радиоэшиттиришлардаги оҳанг кишини камида энсасини қотиради”. Муаллиф Россияда таниқли сиёсатчи В.Жириновский учун бир бутун халқлар, миллатлар тақдири ҳатто писта пўчоғичалик қимматга эга эмаслигини таассуф билан таъкидлайди. “Бироқ, бу кимсанинг Ўзбекистон, ўзбек халқи шаънига айтаётган гаплари сиз билан бизнинг ҳамиятимизни қўзғамасдан иложи йўқ”4. Глобаллашув жараёни курраи заминимизни ягона ахборот маконига айлантиргани қанчалик ҳайратомуз ва ижобий ҳодиса бўлса, бу жараёнда айрим бузғунчиларнинг ғаразли мақсадда ахборот хуружлари уюштириб, ёшлар онгини заҳарлашга чиранишлари ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. Ҳар қандай ғояга қарши ғоя билан курашар эканмиз, унинг самараси қай даражада бўлаётганидан ҳам бохабар юришимиз фойдадан ҳоли бўлмайди.

 Назорат учун саволлар:

  1. Жамиятнинг ахборот-психологик хавфсизлигини тъминлашда оммавий ахборот воситаларининг ўрнини изоҳланг.
  2. Газеталарда ёритилган мақолалар моҳиятини изоҳланг.
  3. Бугунги даврдаги ахборот макони ҳақида нималарни биласиз?

 Асосий тушунчалар

Ахборий таҳдид – ижтимоий субъектга унинг эҳтиёжларини, қизиқишларини ва мақсадларини мос равишда ўзгартиришга қаратадиган реал ахборий таъсир этиш хавфидир.

 

ХУЛОСА ЎРНИДА

 

“Очиқ ахборот тизимларида ахборот-психологик хавфсизлик” курси – ахборот-психологик хавфсизликнинг объекти, бу соҳадаги хавф-хатарлар ва бу борада амалга ошириладиган ишлар, уни мудом амалга оширишдаги принципиал ёндашувлар (бўлинмаслиги, узлуксизлиги, мақсадга томон йўналтирилганлиги, режали эканлиги ва комплекслик), назарий жиҳатдан ўрганилиши мақсадга мувофиқдир. Ахборот-психологик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги қилинадиган ишлар ва услублар тавсифи: сиёсий-ҳуқуқий, меъёрий-услубий, ташкилий, кадрлар масаласи, ахборий, дастурий, математикавий, лингвистик ва бошқа унсурлардан иборат. Улар ҳам мазкур услубий қўлланманинг қатор мавзуларида акс эттиришга ҳаракат қилинди. Ахборотнинг турли шакллари, ўзига хос хусусиятлари ва хоссалари, улар бажарадиган асосий функциялар ҳам мазкур курсда атрофлича ўрганилади. Ахборот инсонга бирор янгилик бериш билан бир қаторда унинг онгини чалғитиши ҳам мумкин. Бунда ахборий муҳитнинг шахс, жамият, давлатга мафкуравий таъсирини ҳар томонлама ўрганиш талаб этилади.

Бугун ягона ахборот маконида “ахборот уруши”, “ўзаро ахборий кураш”, “ахборий босим”, “оммавий маданият” ниқоби остидаги турли таъсирлар ва шу каби тушунчалар тез-тез ишлатиладиган бўлиб қолди. Шунинг баробарида бундай зарарли таъсирлардан ҳимояланиш, айниқса ёшларда мафкуравий иммунитетни ошириш ҳам заруратга айланди. Бу масаланинг долзарблиги яна шундаки, эндиликда кишиларнинг (шахслар, ижтимоий гурухлар, жамоатчиликнинг) онги кўп жиҳатдан оммавий ахборт воситалари фаолиятининг, ахборот ресурсларининг таъсири остидадир.

Жамиятнинг ахборот маданиятини шакллантириш биринчи навбатда бу маданиятнинг зиёли қатламда шакллантиришга боғлиқ.

Қўлланмада берилган ўнта мавзу назарий жиҳатдан асослаган ҳолда амалиёт билан боғлаб тушунтиришга ҳаракат қилинди. Бунда мутахассисларнинг қимматли фикрларидан, тегишли манбалардан кенг фойдаланилди.

Зотан, “Очиқ ахборот тизимларида ахборот-психологик хавфсизлик” курсидан таҳсил олаётган талабалар ҳамда мафкура майдонида фаолият кўрсатаётган журналистлар мазкур қўлланмада баён этилган фикрларни теран ўрганган ҳолда юрт тинчлиги ва эл осойишталиги учун дадил курашишларига умид қилса бўлади, деган умиддамиз.

 

 

ЎҚИШ ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН АДАБИЁТЛАР:

 

1.Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. – Т.: Ўзбекистон, 2016.

  1. Мирзиёев Ш. Эркин ва фаровон, демократик ўзбекистон давлатини мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз. //Халқ сўзи, 2016 йил 15 декабрь.
  2. Мирзиёев Ш. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. //Маърифат, 2016 йил 8 декабрь.
  3. Мирзиёев Ш. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. //Халқ сўзи, 2017 йил 16 январь.
  4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида. //Маърифат, 2016 йил 8 февраль.
  5. Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. 1-ж. –Т.: Ўзбекистон, 1996.
  6. Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. –Т.: Ўзбекистон, 1997.
  7. Каримов И.А. Янгича фикрлаш ва ишлаш — давр талаби. 5-ж. ‑Т.: Ўзбекистон, 1997.
  8. Каримов И.А. Маънавий юксалиш йўлида. –Т.: Ўзбекистон, 1998.
  9. Каримов И.А. Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида. –Т.: Ўзбекистон, 1998.
  10. Каримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари. –Т.: Ўзбекистон, 1999.
  11. Каримов И.А. Тинчлик ва хавфсизлигимиз ўз куч-кудратимизга, ҳамжиҳатлигимиз ва қатьий иродамизга боғлиқ. –Т.: Ўзбекистон, 2004.
  12. Каримов И.А. Энг асосий мезон – ҳаёт ҳақиқатини акс эттириш. –Т.: Ўзбекистон, 2009.
  13. Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. –Т.: Маънавият, 2008.
  14. Ўзбекистон Республикаси ҳукумати қарорларининг тўпламлари. 2006, 25, 26-сонлар, 2007, №3,4, 11.
  15. Ўзбекистон Республикасининг 1989-2006 йиллардаги Қонунлари тўмлами. 2006 йил 10 августгача бўлган ҳолат (ўзбек ва рус тилларида). Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонунчилик мониторинги институти. Фақат PDF электрон форматида яратилган. – Т.: 2006.
  16. Ўзбекистон Республикасининг Миллий Хавфсизлик Концепцияси. http:// lex.uz.
  17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони. Ўзбекистон Республикасининг Миллий Хавфсизлик Кенгаши тўғрисида. http:// lex.uz.
  18. Мўминов Ф., Эшбеков Т. ва бошқ. Очиқ ахборот тизимларида ахборот-психологик хавфсизлик. Дарслик. –Т.: 2013. – 208 бет.
  19. Мустақиллик ҳимоясида /Ўқув-услубий қўлланма. –Т. : 2003.
  20. Сборник нормативно-правовых актов в сфере связи и информатизации Республики Узбекистан. –Т.: Узбекское агентство связи и информации. 2006.
  21. Ахметов С.Б. Роль идеологии в формировании стратегии обеспечения национальной безопасности Российской Федерации // Национальная безопасность России: проблемы и пути обеспечения. – М.: РАГС, 2005.
  22. Бегматов А. Маънавият фалсафаси ёхуд Ислом Каримов асарларида янги фалсафий тизимнинг яратилиши. Т.: “Шарқ”, 2000.
  23. Бжезинский Зб. Великая шахматная доска. Господство Америки и его геостратегические императивы. –М.: “Международные отношения”, 2000.
  24. Брандман Э.М. Глобализация и информационная безопасность общества. Монография. –М.: ГПИБ, 2007.
  25. Большая психологическая энциклопедия. – М.: ЭКСМО, 2007. Гельвеций К. Соч. Т.1. – М.: “Наука”, 1973.
  26. Запасник М. Ложь в политике // “Философские науки”. ‑ 1991.№8.
  27. Засурский Я.Н. Искушение свободой. – М.: МГУ, 2004.
  28. Кастельс М. Новые индивидуальные масс‑медиа // “Свободная мысль”, 2006. № 5.
  29. Козин Н.Г. Вызов или ответ ислама // “Свободная мысль”. ‑ 2007, №1.
  30. Колобов О.А., Ясенев В.Н. Контртерроризм и информационная безопасность в современном мире. Монография. – Нижн. Новгород: Нижегород университети нашриёти, 2004.
  31. Крутских А., Федоров А. О международной информационной безопасности // “Международная жизнь”. 2000, №2.
  32. Манойло А.В., Петренко А.И., Фролов Д.Б. Государственная информационная политика в условиях информационн‑психологической войны. – 2-стереотип нашри. –М.: Горячая линия‑Телеком, 2006.
  33. Морозов И. Л. Информационная безопасность политической системы // “Полис”. 2002. №5.
  34. Мурадова Ш.О. Проблемы обеспечения информационной безопасности Республики Узбекистан в условиях глобализации. –Т.: “Шарқ”, 2008.
  35. Мўминов Ф. Ахборот хавфсизлиги ва ижтимоий тараққиёт // “Ўзбекистон матбуоти”, 2007, №5.
  36. Новая философская энциклопедия. 4‑ж. – М.: “Мысль”, 2001.
  37. Основы информационной безопасности. Уч. пос. М.: Горячая линия – Телеком, 2006.
  38. Панарин И.Н.Информационная война и дипломатия. – М.: ОАО “Издательский дом “Городец”, 2004.
  39. Партыка Т.Л., Попов И.И. Информационная безопасность. Ўқув қўлланма. М.: ФОРУМ: ИНФРА-М, 2007.
  40. Почепцов Г.Г. Теория коммуникации. – М.: “Рефл Бук”, – К.: “Ваклер”, 2003.
  41. Проблемы безопасности в Центральной Азии. Материалы международной научно‑практической конференции 21‑22 октября 2005 г. – Т.: “Тuron‑Iqbol”, 2006.
  42. Рэндалл Д.Универсальный журналист. – Алматы: Центральноазиатская школа молодых журналистов, 1996.
  43. Римашевская Н. Человеческий потенциал и угрозы национальной безопасности // “Власть”. ‑ 2000, №10.
  44. Самаров Р., Назаров Д. Терроризм — маънавий маҳдудлик оқибати // “Жамият ва бошқарув”. – 2006, №1.
  45. Самаров Р. Шахс хавфсизлиги — жамиятнинг барқарор ривожланиш асоси //Фалсафа ва ижтимоий тараққиёт. Халқаро илмий конференция материаллари. – Т.: ЎзМУ. — 2008 (1-қисм).
  46. Самаров Р., Қодиров У., Фазлиев Ф. Ҳарбийлик — шарафли касб — Т.: “Фан”, 2006.
  47. Тоффлер Э. Шок будущего. – М.: АСТ, 2003.
  48. Тоффлер Эл. Третья волна. – М.: ООО “Издательство АСТ, 2004.
  49. Тоффлер Э., Тоффлер Х. Революционное богатство. – М.: АСТ: М.: Профиздат, 2008.
  50. Философский энциклопедический словарь. – М.: “Советская Энциклопедия”, 1983.
  51. Фисенко П.И. Личностно-психологические источники опасностей в обществе и психологические аспекты национально-государственной безопасности / Общая теория безопасности (актуальные методологические и социально-политические проблемы). – М., 1994. – С. 133.
  52. Хантингтон С. Кто мы? Вызовы американской национальной идентичности. – М.: ООО “Изд‑во АСТ”; ООО “Транзиткнига”, 2004.
  53. Хантингтон С. Столкновение цивилизаций? // “Полис”. ‑ 1994, №1.
  54. Цыганков П. А. Безопасность: кооперативная или корпоративная. Критический анализ международно-политической концепции // “Полис”. ‑ 2000, №3.
  55. Цыганов В. Медиа-терроризм: терроризм и средства массовой информации. – К.: Ника-Центр, 2004.
  56. Янг П. НЛП. Эффективные методики влияния. – М.: ЭКСМО, 2007.
  57. Machiavelli H. Opere Sclte, 1973.
  58. Эшбеков Т. Мафкура майдонида ахборот-психологик хавфсизлик. Ўқув қўлланма. –Т.: ЎзМУ, 2010.
  59. Эшбеков Т. Ахборот-психологик хавфсизлик. Ўқув қўлланма. –Т.: ЎзМУ, 2011.

________________________________________

1 Қаранг: Очиқ ахборот тизимларида ахборот-психологик хавфсизлик. Дарслик. – Т.: 2013. – 53 б.

2 Каримов И.А. Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига. UzA.uz. 27.06.2011 17:13

3 Қаранг: Аҳадов А. Иллатнинг илдизи бошқарувдаги нўноқликда. //Даракчи, 2009 йил 5 ноябрь.

4 Азизхўжаев А. Ғурурнинг-ку чегараси йўқ, андишанинг-чи? //Миллий тикланиш, 2009 йил 20 май.

 

 

Вам может также понравиться...

Ответов: 29

  1. «Bugungi zamonda mafkura paligonlari yadro paligonlaridan ham ko’ra ko’proq kuchga ega» deb takidlaydilar yurtboshimiz Islom Karimov «Yuksak ma’naviyar-yengilmas kuch» asarlarida. Bu haqiqatni barchamiz birdek tushunishimiz va unga qarshi o’zimizda immunitet yarata olishimiz kerak.

  2. Ma’ruzada «Darakchi» gazetasining 2009- yil ,5- noyabrdagi sonida e’lon qilingan Abdurafiq Ahadovning maqolalari mazmuniga to’xtalib o’tilgan ekan, shu e’tiborimni tortdi. Ustoz, iltimos agar imkoni bo’lsa shu maqolaning to’liq variantini saytga joylashtirsangiz.

  3. Дарҳақиқат, очиқ ахборот тизимлари шароитида шахс, жамият ҳамда давлатнинг ахборий-психологик хавфсизлигини таъминлаш долзарб муаммолардан бирига айланган. Бу эса биз журналистлардан улкан масъулият талаб этмоқда.

  4. bugungi kunda axborot tavar va axborot bozori eng oldi bozorlardan biriga aylanib ulgurgan. shunday ekan axborot iste’molchilari òz huquq va imkoniyatlarini yanada yaxshi bilishlari darkor

  5. Mavzuni tõliq õrganilish yosh jurnalistlar un anchayin samarali bõlishiga shubha yõq.

  6. Alisher Azizxo’jayevning maqolasidan keltirilgan parchalarning o’zi ham kishida axborot xurujlariga qay yo’sinda javob qaytara olish ko’nikmalarini hosil qiladi.Bunday maqolalar bilan tanishib borish ham o’ziga xos mahorat maktatabi vazifasini o’taydi.

  7. Jumamurodova Muyassar:

    OAV asosan, yoshlar onggida mafkuraviy immunitet hosil qilishda yordam beradi. Bu yurtimiz ertasi uchun muhim ahamiyat kasb etadi.

  8. Ҳар қандай ахборотни қисқа вақт ичида дунёнинг исталган бурчагига етказиш имконияти пайдо бўлгач, ахборот-психологик таъсирни амалга ошириш геосиёсий ва иқтисодий мақсадларга етишишнинг ниҳоятда қудратли қуролига айланиб қолганини исботловчи мисоллар кундан кунга ортаяпти. Бундай шароитда одамлар онгини деструктив мазмундаги, яъни одамларни ноадекват ҳаракат қилишга ундайдиган, уларни кучли маънавий қувват манбаларидан маҳрум этадиган ахборотдан ҳимоя қилиш муаммоси ҳар қайси замонавий давлат учун долзарб аҳамият касб этмоқда.

  9. Сўнги пайтлардаги араб ва афғон дунёсидаги тўқнашувларнинг геосиёсий моҳияти ахборот курашининг кучайганлигини, унинг борган сайин гоҳ минтақавий, гоҳ мафкуравий–маданий оҳангда катта ўйин стратегиясидаги давлатларнинг тажовузкор сиёсатига таъсир ўтказаётганлиги оммавий ахборот воситаларида кўп айтилди. Яна ахборот хавфсизлигини таъминлаш долзарблашди. Буни олдини олиш ўз қўлимизда.

  10. Тараққиёт йўлини танлаган давлатларда ахборотлашиш қанчалик муҳим ўрин тутаётгани кузатилмоқда. Бугун жамият қанчалик ахборотлашса, унинг миллий манфаатларига хизмат қиладиган ахбороти шунчалик устувор даражада бўлади. Бундай ахборот ўзга ахборотлар таъсирини пасайтиради, таъбир жоиз бўлса, уни йўққа чиқаради. Ахборотлашган жамиятда ОАВнинг ўрнини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кейинги йилларда оммавий ахборот воситаларининг жамият тараққиётидаги ўрни, медиа-тузилмалар ва давлат ўртасидаги муносабатларнинг замонавий йўлларини муҳокама қилиш, миллий журналистиканинг энг яхши анъаналарини ривожлантириш, юртимизнинг жаҳон ахборот майдонидаги мавқеини оширишга кўмаклашиш, янгиланаётган жамиятда журналистнинг роли, вазифалари ва масъулиятини холис баҳолаш мақсадида анъанавий равишда тегишли тузилмалар билан ҳамкорликда медиафорум ўтказиб келмоқда. Бундан ташқари ҳам ахборотлаштириш тизимини ривожлантиришга хизмат қиладиган жуда кўп тадбирлар ўтказиб келинади. Мақсад – ахборот истеъмолчиларининг талаб ва истакларини қондириб бориш.

  11. Жамият ҳар қанча ахборотлашган бўлишига қарамай баъзи кишилар тўғри, ҳаққоний ахборот ўрнига турли олди-қочди, салбий ахборотларга ўзгача эътибор билан қарайдилар. Бундай ҳол айрим ёшлар орасида кўпроқ учрайди. Чунончи, баъзи давраларда “мен Ўзбекистон телевидениесини кўрмайман”, “ўзимизнинг газеталарни ўқигим келмайди” қабилида фикр юритадиганлар ҳам кам эмас. Таассуфки, шундай кимсалар “эҳтиёжи”ни яхши англаган баъзи хорижлик устамонлар атай уларбоп ахборотларни қалаштириб ташлашга ҳаракат қиладилар. Улар ўзларини гўё ҳақиқатни ошкор этаётгандек қилиб кўрсатиб, аслида чиройли ниқобланган ахборот хуружини усталик билан амалга оширадилар. Бу билан соддадил кишиларни, ишонувчан ёшларни аврашга уринадилар. Бу саъй-ҳаракатлар замирида қандай мақсадлар ётгани сир эмас. “Ҳар томонлама чуқур ўйланган, катта молиявий ва моддий манбаларга эга бўлган бундай ҳаракатларнинг ортида қандай мақсадлар турибди, улар учун бу қадар кўп куч ва маблағ сарфланаётганини қандай изоҳлаш мумкин, бу ҳақда нега айнан бугун сўз юритишга, жамиятимиз, халқимиз эътиборини бу муаммога қаратишга мажбур бўляпмиз, деган саволлар кўпчиликни қизиқтириши табиий, албатта,– деб таъкидлайди давлат раҳбари.– Аввало, бундай хатти-ҳаракатлар замирида ўз ҳаёти ва келажагини ўз қўли билан барпо этаётган давлатлар, жумладан, Ўзбекистонга нисбатан муайян сиёсий марказлар томонидан турли хил фалсафий, мафкуравий, информацион воситалардан усталик билан фойдаланган ҳолда таъсир ўтказиш, ҳали дунёқараши тўлиқ шаклланмаган ўғил-қизларимизни танлаган йўлидан оғдириш, уларнинг қалбига биз учун мутлақо бегона ва зарарли бўлган қарашларни сингдириш, маънавий илдиз ва томирларимиздан жудо қилишдек ғаразли интилишлар яширингани бугун тобора аён бўлмоқда”.

  12. Жамиятимизда ахборот-психологик хавфсизликни таъминлаш ғоят муҳим аҳамият касб этади. Бу борада аввало жамоатчилик фикрини теран ўрганиб бориш мақсадга мувофиқдир. Шу ўринда айтиш жоизки, жамоатчилик фикри давлат ва жамият хавфсизлиги ҳамда барқарорлигини таъминлашда жуда муҳим ўрин тутади. “Ривожланган мамлакатларда жамоатчилик фикрини шакллантиришнинг умумий (оммавий ахборот воситалари, телевидение, реклама, шоу дастурлар) ва горизонтал (жамоат ташкилотлари, оила, норасмий лидерлар, корхоналар, партиялар) йўналишларига амал қилиб келади,– деб ёзади тадқиқотчи Дилдора Шукурова.– Бугунги кунда ахборот тарқатиш асосан, билвосита услублар орқали, яъни, санъат ва маданият, саноат маҳсулотлари, таълим тизими орқали амалга оширилмоқда. Ахборот хуружларига қарши кураш жамоатчилик фикри социлогияси фанини ривожлантиришни тақозо этади”. Муаллиф таъкидлаганидек, “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш марказида ўтган беш йил мобайнида 103 та махсус социологик сўровлар ўтказилиб, 130 мингдан зиёдроқ киши тадқиқотларга жалб этилган. Демакки, Ўзбекистонда жамоатчилик фикрини ёйиш орқали ахборот-психологик хавфсизликни таъминлаш борасида янада самарали натижаларга эришиш мумкин.

  13. Ҳозирги кунда дунёга тарқатилаётган ахборотларнинг 80 фоизга яқини ривожланган давлатлар таъсири остида амалга оширилади. Глобал ахборот тармоқлари ривожланган давлатларга ўзига хос геосиёсий устунлик тақдим этибгина қолмай, бу бошқа давлатларга нисбатан сиёсий, ҳарбий, иқтисодий, маданий тажовузларни ташкил этишда қудратли кучга айланмоқда. Натижада кўплаб давлатлар, жумладан, юртимиз миллий хавфсизлиги, осойишталиги ва барқарорлигига турли таҳдид ва ахборот хуружлари амалга оширилмоқда. Демак, ҳаётимиздаги энг катта хавф – инсонларнинг қалби ва онгини эгаллаш йўлида давом этаётган мафкуравий кураш. Айрим қудратли давлатлар ўз мақсадларига эришиш учун ўзларининг мафкуравий таъсирини ўтказишга ҳаракат қиладилар. Одамлар онгини бу тариқа қарам қилишларига қарши аввало санъат ва маданият ходимлари, шоиру адиблар, журналистлар дадил курашаётгани эътиборга моликдир. “Ижодий тафаккур – тараққиётнинг муҳим омили,– деб ёзади Ўзбекистон халқ ёзувчиси Пиримқул Қодиров.– Қай бир халқ ижодий тафаккурдан мосуво бўлса, таназзул гирдобига ботмоғи ҳам аниқ. Ана шу жиҳатдан, мамлакатимиз раҳбарининг ҳозирги вақтда дунёда кучайиб бораётган турли маънавий таҳдидларнинг олдини олиш, “оммавий маданият” ниқоби остидаги зарарли хуружлар таъсиридан фарзандларимизинг онгу тафаккурини ҳимоя қилишда илму фан ва маданият жамоатчилиги, ижод аҳлининг ўрни ва роли тобора ортиб бораётгани ҳақидаги фикри биз ижодкорларга улкан масъулият юклайди”. Дарҳақиқат, миллий ўзликни асраш, беқиёс қадриятларимизни муҳофаза қилиш, ёш авлод онгини ёт ғоя ва мафкуралар таъсиридан сақлаш ҳар бир ижодкор, санъаткор ҳамда маданият ходимининг доимий вазифасига айланган.

  14. Бугунги кун ахборот маконида “ахборот хуружи”, “ ахборий кураш”, “оммавий маданият” ниқоби остидаги турли таъсирлар ва шу каби тушунчалар тез-тез ишлатилиши сабабли бундай зарарли одатларга қарши курашиш мухим вазифалардан биридир.

  15. Axborot xurujiga qarshi har bir soha vakillaridan, ayniqsa OAV xodimlaridan katta mas’uliyat talab etiladi. Chunki ommani faqat jurnalistlar ortidan ergashtira oladi! Keyin doimo har bir shaxsda bir voqeani eshitganida nega shunaqa bo’libdi? O’zi bu rostmikin?… degan savollar bo’lishi lozim. Shundagina hamma narsaning natijasini, xulosasini to’g’ri chiqara oladi va aldanib qolmaydi.

  16. Yurtimiz mustaqillikka erishgandan so’ng barcha sohalarida bo’lgani kabi ommaviy axborot vositalarning samarali faoliyat ko’rsatishi uchun barcha imkoniyatlar yaratildi.Bu esa jurnalistlarga yanada katta mas’ uliyat yuklaydi.»Yurtimizda, avvalo, ommaviy axborot vositalari rivojini ta’minlaydigan talab va standartlarga to’la mos keladigan mustahkam qonunchilik bazasi yaratildi.Axborot xizmati ommaviy axborot vositalari xodimlarining xohlagan paytda tashkilot faoliyatiga oidaxborot olishlari uchun imkoniyat yaratildi.Axborot maydonidagi komunikatsiya jarayoniga keng jamoatchilik alohida soha mutaxassislari, OAV auditoriyasi jalb etilgan sharoitda jurnalistdan ikki karra mas’ uliyat , ikki barobar ko’p izlanish va yuqori professonal mahorat talab etiladi.

  17. Jamiyatda yuz berayotgan barcha voqea-hodisalarni ochiq oshkora yoritib borish o’z -o’zidan amalga oshmaydi.Agar jurnalistika mohiyat e’tibori bilan jamiyat hayotidagi barcha voqea hodisalar jarayonini oshkora kechishini ta’minlashga qaratilgan faoliyat turi ekanligidan kelib chiqilsa uning zimmasidagi vazifa o’n yuz karra murakkabligini isbotlashga hojat qolmaydi.

  18. OAV ning asosiy vazifasi- jamiyatda mafkuraviy qalqon hosil qilish. Bunday ulkan mas`uliyatni zimmasiga olgan jurnalistlar chinakam mafkuraviy kurashlarga tayyor bo`lishi lozim.

  19. Haqiqatda bugunga kelib axborot xurujlari avj olmoqda.Shulardan bitta misol qilib Falastin-Isroil mojarolarini olsak bo’ladi.Ayni paytda Isroil Falastinda koloniyalashtirish siyosatini olib bormoqda.Bundan ko’zlangan maqsad aniqki,sekin-sekin Falastinning butun tuprog’ini o’ziniki qilib olishdir.Ammo bu jarayon jahon matbuotida qanday aks ettirilmoqda?Amerikaning ko’pgina gazetalarida bunjarayon anchayin niqoblandi.Ya’ni colony so’zi o’rniga neighbourhood so’zi ya’ni mahalla so’zi ishlatilmoqda.Go’yoki tinch osoyishtalik tarafdori bo’lgan Isroilga Falastinliklarga zo’ravonlik kurashlarini olib bormoqdalar.Aslida Isroil Falastin hududida qirg’inbarot urush olib bormoqda.Bu jang esa matbuotda quyidagi ko’rinishda o’z aksini topdi:Falastin hukumati Isroilga qarshi bosh ko’tardi,Isroil esa bunga javoban mudofaa qilmoqda deb matbuotda niqoblanmoqda.Bunday yolg’on xabarlar,axborot xurujlari butun bir xalqni,mamlakatni jamoatchilikka yovuz qilib ko’rsatmoqda.

  20. Bugun axborot ikki xil maqsadni ko’zlab tarqatilmoqda. Dunyoda yaxshilik va yomonlik qadim qadimdan yonma yon bo’lib kelgan. Lekin har doim ezgulik g’alaba qilgan. Bugun axborot asosiy vositaga aylangan bir davrda dunyoning turli nuqtalarida tahlikalarni ham aynan shu axborotlarni salbiy tomonga burib yuborilayotganligining oqibati desak adashmiymiz. Yadroviy qurolning ham egasi bor bo’lgani kabi salbiy axborotlarni tarqatadiganlar bor. Ularning maqsadlari ikki tomonni bir biriga gij gijlab o’rtada moliyaviy daromad ko’rish. Bunday yovuz kuchlarga qarshi turishning eng ma’qul yo’li ularga qarshi ma’rifat bilim ma’naviy qalqon bilan kurashmoq milliylikni ulug’lamoq lozim. Har bir davlat o’zligini jahonda o’z aytar so’zi borligini bildirib qo’yishi lozim. Shu jumladan O’zbekiston ham doim bilimdon yoshlari hur fikrli insonlari bilan jahon arenalarida o’z o’rniga ega davlatdir.

  21. Axborot xuruji uyushtirilayotgan mamlakatning ertasiga ishonch bo’lmaydi, boisi davlat jamiyati ravnaqi bilan kuchlidir. O’zbekiston ham bunday xavfdan afsuski yiroq emas, lekin uni asrab-avaylash bu bizning vazifamiz.

  22. Bugungi zamon globallashuvi jarayonida kimki axborotga egalik qilsa, o’sha dunyoga hukmronlik qiladi, degan ibora bejiz paydo bo’lgani yo’q.
    Darhaqiqat, hozirgi kunda yadro quroli ishlab chiqarish bo’yicha dunyoda 20ga yaqin davlatda xarakatlar davom etayotgan bo’lsa, ma’lumotlarga ko’ra 120 dan ortiq davlat esa axborot xurujlarini uyushtirish ustida ish olib bormoqda. Ular buning uchun hatto millionlab dollar mablag’ sarflashdan ham tap tortishmayapti. Ushbu ma’lumotlar bugungi davr har bir ongli kishisini sergak yashashga chorlashi kerak.

  23. Hozirgi davda dunyo axbarot makonida axborot pisxologik xavfsizlikni ta’minlash eng avvalo mamlakatimiz tinchligi va osoyishtaligini ta’minlashda xizmat qiladi.

  24. Har qanday axborot insonga turlicha darajada ta’sir ko’satadi. Bu axborotni qabul qiladigan auditoriyaning dunyoqarashi, fiklashi bilan bog’liq.

  25. Hozirga kelib bizda OAV yaxshi rivojlangandir. Va unda odamlarni yetarli darajada axborotlar bilan ta’minlash yo’lga qo’yilgan.

  26. Malika Daniyeva:

    ma’ruzada keltirilgan faktlar va kursdoshim Baxtiyor aytgan gaplar meni juda ta’srlantirdi. menimcha ham jamiyatning axborot psixologik xavfsziligini ta’minlash biz jurnalistlarning qo’lida ekanini unutmasligimiz zaruz!

  27. Axborot xurujlariga kurashish har bir inson ma’sul desak adashmagan bo’lamiz. Eng asosiysi OAV xodimlari bo’lishlari kerak. Biz jurnalistika fakulteti talabalari ham bu borada o’z mahoratimizni ko’rsatib bu axborot hujumlariga munosib javob qaytarmog’imiz darkor.

  28. Axborot xurujlariga qarshi kurashishda har bir inson ma’sul desak adashmagan bo’lamiz. Eng asosiysi OAV xodimlari bo’lishlari kerak. Biz jurnalistika fakulteti talabalari ham bu borada o’z mahoratimizni ko’rsatib bu axborot hujumlariga munosib javob qaytarmog’imiz darkor.
    Ответить

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *