Илмий мунозаралар клуби

Илмий изланишлар, тадиқиқотлар олимларнинг мунозараларида янада самарали

бўлади. Шу мақсадда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Илмий даражалар берувчи Dsc.29.08.2017.S.01.08-рақамли Илмий кенгаш қошида “Илмий мунозаралар клуби” ташкил этилди.

30 январь куни ЎзМУ Ҳаракатлар стратегияси залида мазкур клубнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

клуб

– Сиёсий фанлар ихтисослиги бўйича илмий Кенгаш қошида ташкил этилган мазкур клубимиз фаолияти илмий тадқиқотчиларни тайёрлаш, ҳимояга олиб чиқиш ва уларнинг савияси, қўйилаётган талабларга муносиблиги, масъулият мезонлари, илмий мавзуларни шакллантириш, халқаро талабларга мос тарзда ташкил этишга қаратилган,– дейди Илмий кенгаш раиси, профессор Шукритдин Пахрутдинов– Клуб илмий тадқиқот билан шуғулланувчи бакалаврлар, магистрлар, доктарант ва мустақил тадқиқотчиларнинг илмий тадқиқот олиб бориш тажрибаларини оширишда, илмий долзарб мавзуларни шакллантиришда, янги инновацион илмий ғояларни асослашда, ижтимоий-сиёсий аҳамиятга молик, давлат ва жамият институтлари фаолиятлари муаммоларини таҳлил этишда, бу жараёнда жаҳон тажрибаларидан фойдаланишда, рақобатбардош илғор қарашларни эгаллашларида амалий ёрдам кўрсатади.

Клуб ўз олдига илмий долзарб муаммолар хусусида мулоқотлар ташкил этиш, танланган мавзулар бўйича тадқиқотчиларнинг илмий маърузаларини муҳокама этиш, ёш тадқиқотчиларга илмий йўналишларини танлаш, белгилаш, асослаш тажрибаларини орттириш, кўмаклашиш, қўллаб-қувватлаш ва амалий ёрдам кўрсатиш, устоз-шогирд анъаналарини ривожлантириш асносида таниқли олимларнинг маърузаларини тинглаш, илмий тадқиқотларни назарий асосланганлигини таҳлил этиш, услубий тавсиялар бериш ва улар самарадорлиги, илмий семинар талабларига мувофиқлиги борасидаги холис тавсиялар бериш каби мақсадларни қўйган. Бу айниқса, ёш тадқиқотчилар учун катта имкониятлар эшигини очишга хизмат қилади.

Энг муҳими, ҳимоя қилинаётган илмий ишлар мазмун-моҳияти, самараси шунга яраша бўлади.

 Тўлқин ЭШБЕК

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>