Матбуотнинг умри боқийдир!

Кино туғилди, энди театр ўлади, деган бир пайтлар бир гуруҳ «доно»лар.

1а 1аа

Бу башоратни асослайдиган далиллар айтган, мисоллар келтирган, балки, бахсларда ютиб ҳам чиққан. Аммо кино санъати ҳам, театр санъати ҳам гуркираб яшнамоқда. Башоратчилар эса театрнинг ўлимини кўролмасдан армон билан кетдилар.

Бугун интернет ривожланмоқда, энди босма матбуотнинг умри тугади, дейдиган яна бир гуруҳ пайдо бўлди. Улар ҳам бу башоратни асосламоқда, далиллар айтмоқда, мисоллар келтирмоқда, балки, бахсларда ғолибдек ҳис қилмоқда ўзларини.
Лекин Яратган Ўзи билади, нима ўлади, қачон ўлади, нима қолади, қанча қолади…

2

Матбуот — ҳаёт кўзгуси, деган ҳикматли сўзлар бежиз айтилмаган. Матбуот — босма нашр, инчунин, газета-журнал демакдир. Ҳаёт давом этар экан, унга ҳаққоний кўзгу мисол матбуот ҳам сув билан ҳаводек зарур. Демакким, матбуотнинг умри боқийдир!

Бекзод ШУКУРОВ,

ЎзМУ Журналистика факультети тадқиқотчиси

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>