Пенсия ёшини белгилашда янги тартиб

Буёғи оз қолмоқда, дейди Дониш домла шу мавзуга ҳам эътибор қаратиб…

02.01.2017 | Ўзбекистон | 7880

Пенсияни тезроқ олиш имкони пайдо бўлди. Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонунига ўзгартиришлар киритилди. 2017 йил 1 январдан пенсияни белгилаш учун мурожаат муддатлари қисқартирилади.

Янги тартибга кўра, ёш бўйича пенсия белгилаш у бўйича мурожаат агар унга ҳуқуқ пайдо бўлгандан кейин 60 кундан (аввал 3 ой) кеч бўлмаган муддатда билдирилган бўлса, пенсия ёшига эришилган кундан амалга оширилади. Ногиронлик бўйича пенсия ногиронлик ўрнатилган кундан бошлаб худди юқоридагидек қоидага кўра белгиланади.

Қолган барча ҳолатларда пенсия мурожаат қилинган кундан бошлаб белгиланади.

Бундан ташқари, пенсионер ўлими туфайли олинмаган пенсия ҳамда дафн маросимига нафақа тўловлари уни олиш учун мурожаат пенсионер ўлимидан кейин 60 кундан кеч бўлмаган вақтда билдирилган бўлса берилади.

http://sof.uz

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>