Тинчликни тараннум этган тароналар

Тинчлик ва осудалик барқарорлиги ҳаётимиз файзига файз қўшаверади.

Осуда осмон остида одамлар бахтиёр яшайдилар. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллиги олдидан бугун наинки мамлакатимизнинг шаҳару қишлоқларида, айни пайтда юртимиз сарҳадларини мустаҳкам қўриқлаб туришган ҳарбий қисмларда ҳам маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ана шундай тадбирлардан бири Тошкент вилоятидаги ҳарбий қисмларда йигитлик бурчини ўташаётган аскарлар даврасида бўлиб ўтди.

ар11 ар1 ар2 ар3 ар4 ар5 ар6 ар7 ар8 ар9 ар10

Мирзо Улуғбек тумани Маданият ва спорт бўлими бошлиғи Раҳима Юсупова, мазкур туман 2-сон Маданият ва аҳоли дам олиш маркази раҳбари Шаҳнозахон Мирҳосилова ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов бошчилигида юртимиз мустақилликка эришганининг тарихий аҳамияти, ўтган давр мобайнида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларимиз ҳақида атрофлича сўз юритдилар.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети доценти, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Тўлқин Эшбек яқинда “Маънавият” нашриётида чоп этилган “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” китобидан ўрин олган мавзулар ҳақида сўз юритди.

– Юртимиз истиқлоли йилларида миллий маънавиятимиз ҳақидаги энг ёрқин ва теран фикрлар мазкур китобда ҳам ўз ифодасини топган,– деди маърузачи.– Бу қўлланмани қанчалик чуқур ўргансангиз, шу қадар маънавий юксакликка эришасиз.

Суҳбат давомида ёзувчи Ёвдод Илёсовнинг “Сўғдиёна” романида ва бошқа асарларда юртимизга турли даврларда бостириб келган босқинчилар ҳақида баён этилгани, улар буюк аждодларимизнинг юксак маънавияти таъсирида аста-секин туб ерли маҳаллий халқ бағрига сингиб кетганини қатор мисоллар билан изоҳлаб берди.

“Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида баён этилганидек, эл-юртимиз ўзининг кўп асрлик тарихи давомида бундай машъум хатарларни неча бор кўрган, уларнинг жабрини тортган. Шундай асоратлар туфайли тилимиз, динимиз ва маънавиятимиз бир пайтлар қандай хавф остида қолганини барчамиз яхши биламиз. Ана шу фожиали ўтмиш, босиб ўтган машаққатли йўлимиз барчамизга сабоқ бўлиши, бугунги воқеликни теран таҳлил қилиб, мавжуд таҳдидларга нисбатан доимо огоҳ бўлиб яшашга даъват этиши лозим. Ўз тарихини билмайдиган, кечаги кунини унутган миллатнинг келажаги йўқ. Бу ҳақиқат кишилик тарихида кўп бора ўз исботини топган. Маълумки, биз бошимиздан кечирган собиқ мустабид тузум даврида миллий маънавиятни ривожлантиришга мутлақо йўл қўйилмаган. Аксинча, халқимизнинг табиати, яшаш тарзига ёт бўлган коммунистик мафкурани ҳар қандай йўллар ва зўравонлик билан жорий этишга ҳаракат қилинган… “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” китобида бу борада атрофлича фикр юритилган. Шунингдек, ушбу китобда мамлакатимиз иқтисодиёти, фан-техника тараққиёти ва умуман, барча соҳаларнинг босқичма-босқич ривожланиш жараёни атрофлича асослаб берилган.

Тадбир бадиий қисмида Чеча сиймоси билан машҳур санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Азиза Бегматованинг ичакузди ҳангомалари, Мирзо Улуғбек тумани Маданият ва аҳоли дам олиш маркази бадиий раҳбарлари Саъдулла Мирҳодиев ва Қодиржон Усмоновнинг дилтортар қўшиқлари-ю, “Ниҳол” гуруҳи истеъдод ғунчаларининг ажойиб рақслари барчада катта таассурот қолдирди.

– Бизга шу қадар беқиёс бахт ато этаётган она Ватанимизни кўз қорачиғидек асраш шарафли бурчимиздир,– дейди оддий аскар Жавоҳир Чориев.– Бугунги тадбир қалбимизда юртимизга муҳаббат туйғуларини янада жўш урдирди, десам асло муболаға бўлмайди. Айниқса, “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” китоби менда катта қизиқиш уйғотди.

 Зилола Набиева,

ЎзМУ тадқиқотчиси,

Эркин Усмонов,

журналист

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>