Шогирдлар Устоз ҳақида

Журфакда ёрқин из қолдирган улуғ устозимиз, профессор Очил

Тоғаев хотирасига бағишланган «Олим ва олам» китобидан барча ёш домлалар ибрат олишини тавсия этардик, дейди Дониш домла.

Фото Амиркула Каримова.
Русларда миллат прозаси дарғалари ҳақида сўз кетганда уларни «Гоголнинг «Шинел»идан чиққан», дейишади. Шу иборани бироз ўзгартириб, ўзбек журналистикасининг талай вакилларини «Очил Тоғаевнинг «Публицистика жанрлари»дан чиққан», десак, муболаға бўлмайди. Забардаст олим, таниқли адабиётшунос, профессор Очил Тоғаевни ҳақли равишда ўзбек публицистикасининг отаси, деб тан олишади. Яқинда бир гуруҳ сафдошлар ва шогирдлар устоз ҳақида «Олим ва олам» номли хотира китобини яратишди.
Унда Маҳкам Маҳмудов, Сайди Умиров, Бойбўта Дўстқораев, Аҳмаджон Мелибоев, Мансур Бекмуродов, Михли Сафаров, Юсуф Ҳамдамов, Амир Фазулла, Мизапўлат Тошпўлат, Амирқул Карим, Тўлқин Эшбек, Ҳаким Сатторий, Тўра Мирзо, Салима Умарова, Қўчқор Норқобил, Саодат Ўрмонова устоз Очил Тоғаевнинг шахси, иқтидори, салоҳияти, ижодининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида ўз мулоҳазаларини билдиришган.
Журналист Амирқул Каримовнинг ФБдаги саҳифасидан оинди.
ФИКРНОМАЛАР
Хафиза Саляхова
Хафиза Саляхова Очил Тогаев устозимизнинг сири бор эди. Жуда хурмат килардик,бироз хайиыардик. Ялков ким, мехнаткаш ким — бир нигохда билардилар. Менга шундай туюларди. Менинг диплом ишимга рахбарлик килишган. Бир неча марта фактлар билан бойитишимга тугри келган эди.Устозимиз хакида устозларимиз китоб яратишганидан бенихоя хурсанд булдик. Рахмат. Шундай китоб яратилиши аник эди. Табриклаймиз бапчани !

Замирахон Рузиева
Замирахон Рузиева Мен ҳам устоз Очил Тоғаевнинг талабаларидан бириман. Устоз метин иродали, ҳурматга лойиқ КАТТА инсон эдилар. Бизнинг ҳам хотираларимиз бор эди. Ҳабарсиз қолибмиз китоб тайёрланаётганидан. Барибир китоб учун қувондим.

Карим Бахриев
Карим Бахриев Хотираси борлар — ёзаверинглар, кейинги нашрига киради. Мана бу ФБга қўясизлар — ўқиймиз. Газета ва журналларда чоп эттирасизлар. «Мақсад не эди жаҳона келдинг. Кайфиятингни баён этиб кет» деганлар. Ёзиб, айтиб кетинглар

Карим Бахриев
Карим Бахриев Ҳар сафар «хотира» ўқисам Абдулло Ориповнинг Миртемир вафотидан кейин ёзган шеърлари ёдимга тушади: «Сизнинг армонингиз яшар қароғда, Балким, у бўйлагай асрларни ҳам. Водариғ, мана шу сатрларни ҳам Ёзсам бўлмасмиди сиз тирик чоғда…» Тирик инсонларга ҳам, дунёда бор яқинларингизга, дўстларингизга ҳам айтиб қолинглар

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>