Ўзбекона ёзувлар шаҳримизга кўрк бахшида этсин

Жаҳолатга қарши маърифат билан кураш шиоримизга айланган.

Миллий қонунларимизни менсимаслик, қонунга қарши иш тутиш ҳам аслида жаҳолатнинг бир кўринишидир. Жумладан, пойтахт ва ва бошқа шаҳарларимиз кўчаларидаги ажнабийча ёзувларни кўриб,  «Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ҳақида»ги қонунига беписанд қаралаётганидан кўпчилик зада бўлаётир. Ўзбекистон “Миллий тикланиш“ демократик партияси бу борада ўзига хос «юриш» бошлагани ҳақида ЎзА мухбири эҳтирос билан хабарлар ёрита бошлади.

Бу хабарларни шунчаки ўқиманг, шундай улуғвор ишларга ҳеч қачон томошабин бўлиб турманг! Миллий ғурури бўлган инсон жамиятимизнинг Миллий юксалиш сари ташлаётган дадил қадамларига лоқайдлик билан қараши кечирилмас ҳолдир. Бу хайрли ишга Сиз ҳам ўз ҳиссангизни қўшинг. Бу борада Ўзбекистон “Миллий тикланиш“ демократик партияси — Сизга қанот, тоғдек таянчдир.

Тўлқин ЭШБЕК,

халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутати

Эшбеков Тўлқин Усмонович

“Миллий тикланиш“ партияси “уруш“ эълон қилди

“Миллий тикланиш“ партияси “уруш“ эълон қилди

“Миллий тикланиш“ партияси пойтахтдаги хорижий тилдаги эълон ва кўрсатмаларга қарши курашиш бўйича уруш эълон қилди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш“ демократик партияси ниҳоят Тошкент кўчаларидаги хорижий тилда ёзилган эълон, дўкон номлари ва хизмат кўрсатиш марказларини ўрганишни бошлади.

Бугун, партиянинг Олий Мажлис қонунчилик палатасига сайланган депутатлари пойтахтдаги эълонларни ўзбекчалаштириш бўйича акцияни амалга оширмоқда. Партия вакиллари, депутатлар уч гуруҳга бўлиниб, Тошкент бўйлаб «Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ҳақида»ги қонун амалда қандай ишлаётганини ўрганишмоқда.

Биз билан “Миллий тикланиш“ демократик партияси томонидан Олий Мажлис қонунчилик палатасига сайланган депутатлар Мўътабар Хусанова, Аъзамжон Тўлабоев, Абдумалик Акромов Тошкентнинг Чилонзор туманидан ўрганишни бошладик.


Қизиқ, акция натижа берадими?..

Хусусий мулк эгалари тадбиркорлик объектига тегишли эълонларини ўзбекчалаштиришга рози бўладими?


Давлат тилига ҳурматни шу йўсинда амалга ошириш мумкинми? 

Партия вакиллари Тошкентдаги илк осмонўпар бино “Nestone” хорижий тилда номланишига нима дейди?
Дўконлардаги нархномалар қачон давлат тилида кўрсатилади?
Бизни кузатиб боринг. Акциядан тўғридан-тўғри маълумотлар узатиб борамиз…


197891e1-f388-4df2-981c-e4275e83fc59.jpg
586aa6c7-4acb-48fc-a40b-7363724fd4c4.jpg
688b230b-3dc6-44f3-9df6-6a79afa7bf0c.jpg
http://uza.uz/oz/society/milliy-tiklanish-partiyasi-urush-elon-ildi—06-02-2020
***

“Миллий тикланиш“ партияси “уруш“га “қуролсиз” чиққан кўринади

“Миллий тикланиш“ партияси “уруш“га “қуролсиз” чиққан кўринади

ОНЛАЙН: Аввал хабар берганимиздек, “Миллий тикланиш“ демократик партияси Тошкент бўйлаб, хорижий тилда битилган эълон ва рекламаларни ўрганишда давом этмоқда.

Партия «Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ҳақида»ги қонуннинг бузилишига қарши курашишда “қуролсиз” чиққан кўринади.

Биз партия вакиллари билан Чилонзор туманини кўздан кечирдик. Партия вакиллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутатлар Мўътабар Хусанова, Аъзамжон Тўлабоев, Абдумалик Акромовлар кўча-кўйда «Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ҳақида»ги қонуннинг бузилиш ҳолатларини қайд этдилар. Бироқ, унга қарши чора кўришда ожизлик қилдилар. Яъни, қонунчиликда (20-модда) эълон, нархнома ва рекламалар давлат кейин хорижий тилда кўрсатилиши кераклиги белгиланган бўлса-да, буни амалда учратмайсиз.

401353ca-3916-46ed-9c48-0f93e6d91942.jpg

Қонун моддаси бузилишига чора кўришнинг эса имкони йўқ. Чунки Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Аъзамжон Тўлабоевнинг айтишича, «Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ҳақида»ги қонун бузилиши бўйича маъмурий жавобгарлик аниқ кўрсатиб берилмаган.

93fb89cc-f11b-4af1-8414-1666e27464fa.jpg

“Давлат тилини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилигимиз кучсиз. Уни такомиллаштириш лозим. Такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлашимиз учун асос бўлиши керак. Шунинг учун биз бугун вазиятни ўргангани чиқдик. Бундан ташқари аҳоли томонидан ҳам пешлавҳаларни хорижий тилда битилгани бўйича бизга кўп мурожаатлар бўлади. Биз жавобгарликни такомиллаштирмагунимизча кўча-кўйдаги пешлавҳаларга чора кўра олмаслигимиз аниқ”дейди депутат Мўътабар Хусанова. 

 
Анора СОДИҚОВА, ЎзА
http://uza.uz/oz/society/milliy-tiklanish-partiyasi-urush-ga-urolsiz-chi-an-k-rinadi-06-02-2020

 

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>