ЎзМУда “Сардобага саховатнинг сараси!” хайрия акцияси давом этмоқда

Саховатнинг эрта-кечи йўқ.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети билан Сирдарё вилояти ўртасида меҳр ришталари боғланганига анча бўлган эди. Икки йилдан буён бу вилоятнинг ўнлаб мактабларида ЎзМУ жамоаси турли акциялар ташкил этиб, китоблар инъом этиб, академиклар, профессор-ўқитувчилар ўқувчиларга маҳорат дарсларини ўтиб келаётган эди.

Сирдарё вилоятида юз берган фавқулодда ҳодисадан хабар топгани ҳамоно ЎзМУ жамоаси биринчилардан бўлиб “Сардобага саховатнинг сараси!” хайрия акциясини бошлаб юборди. Сардоба туманидаги сув тошқинидан азият чеккан юртдошларимизга моддий ёрдам кўрсатишга, маънавий қўллаб-қувватлашга шахд билан киришилди. Кечанинг ўзида озиқ-овқат, иссиқ кийим-бош ва бошқа зарур маҳсулотлар юкланган кўмак карвонлари манзилга етиб борди!

1 1а 1аа 1ааа

– Саховатпеша профессор-ўқитувчиларимиз ва бошқа ходимларимиз кийим-кечак, озиқ-овқат, ҳар бир оилага керакли хайрияларни улашаётган бўлса, айрим ҳамкасблар имконияти даражасида беғараз пул маблағларини юбормоқда,– дейди ЎзМУ Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Камолиддин Мирзааҳмедов.– Эҳтиёжманд инсонларга кўмак кўрсатишдек эзгу фазилатлар халқимизга хос азалий одат. Илмий-педагоглар жамоамиз ана шу асл миллий одатимизга хосу мос саховатларини кўрсатаётганлари ҳам аслида бир ибратдир.

Хайрия акцияси давом этмоқда.

 

Маҳлиё МИРСОАТОВА,

Тўлқин ЭШБЕК,

ЎзМУ ижодий гуруҳи аъзолари

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>