Ўйла, изла, топ!

Бугунги кунда илмга ташна, интилувчан ёшларимиз ҳар жабхада ўзларининг

етук қобилиятларини намоён қилишмоқда. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Хорижий филология факултети 16-талабар турар-жойида ташкил этилган “Заковат интеллектуал ўйини” бир гуруҳ истеъдод соҳибларини кашф этди.

Интилганга толе ёр, деган ҳикмат бор. Бу ибратли сўзлар бежизга айтилмаган. Шу сабабли ҳам ёшларимизни баркамол қилиб тарбиялаш учун мамлакатимизда бир қатор тарғибот-ташвиқот ишлари кенг кўламда амалга оширилмоқда.

“Заковат интеллектуал ўйини” ҳам ёшларимизни етукликка чорловчи “Ақл машқи”, десак муболаға бўлмайди. Ўйинимизнинг биринчи туридаёқ талаба-ёшларимизнинг шуурида унга нисбатан ўзгача таассурот ўйғонди ва қизиқиши ортди. Дастлабки яъни, 11-ноябрда ташкил этилган бу ўйинда тўртта жамоа иштирок этган бўлса, ҳозирга келиб тўққизта жамоа етакчилик қилмоқда.

Ҳар бир жамоа бешта иштирокчидан ташкил топган. Ўйиннинг ҳар сонида турида 24 та қизиқарли саволлар берилади ва саволларга ёзма равишда жавоб олинади. Тўғри жавоб “1“ балл билан белгиланади, сўнг ўйин охирида умумий баллар эълон қилинади. Берилган саволни ўйлаш учун муддат  1 дақиқа. Ҳозирда бу ўйинда “Миллионерлар”, “Зиё”, “Янги юлдузлар”, “Парвоз”, “The best of the best”, “Легионерлар”, “Лобос”, “Uzbek tigers”, “Келажак” каби жамоалариўзаро баҳс олиб боришмоқда. Ўйиннинг финал босқичи Янги йил арафасида бўлиб утади ва ғолиб жамоа фаҳрли совринлар билан тақдирланади. Ушбу бўлиб утаётган ўйин барча талаба-ёшлар онгида ўзгача таассурот қолдирмоқда ва бу ҳар бир инсон кечинмасида ифтихор туйғусини уйғотмасдан қолмайди!

 Рамозан БОЙМУРЗАЕВ,

Хорижий филология факультети талабаси

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *