http://uchildiz.uz ижодкорлари! Отни қамчиланг!

Мукофот олиш насиб этса, улушингиз ортиғи билан берилади, дейди Дониш домла дангалига.

Мукофот жамғармаси 50 миллион сўмдан зиёд Блогерлар чемпионатига старт берилмоқда

Фото: «News.pressfeed.ru»

Мукофот жамғармаси 50 миллион сўмдан зиёд Блогерлар чемпионатига старт берилмоқда

Тез кунларда Ўзбекистон блогерлари чемпионатига старт берилади. Чемпионат «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали ҳамда Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан ҳамкорликда ташкил этилмоқда. Танловга ҳомийлик қилаётган яна бир нодавлат нотижорат ташкилот номи ҳозирча сир. Унинг кимлигини ғолибларни тақдирлаш маросимида билиб оласиз!

Ўзбек тилида блог юритувчи блогерларни рағбатлантириш, блогерлар томонидан ёзилган фикрларини кенг жамоатчиликка етказишда кўмаклашиш, жамиятдаги турли муаммоларни муҳокама қилиш ва бу орқали жамоатчилик фикрини шакллантириш, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги имижи ва нуфузини юксалтириш, ташкилотлар ҳамда блогерлар ўртасида узвий алоқаларни йўлга қўйиш, ўзбек блогерлари ўртасида ижодий ва дўстона муҳитни шакллантириш, интернет тармоғида ўзбек тилидаги фойдали ресурсларни бойитиш мақсадида ташкил этилаётган танловнинг мукофот жамғармаси 50 миллион сўмдан ошади.

Блогерлар чемпионатининг шартлари ва қоидалари, унда кимлар қатнашиши мумкинлиги, босқичлари, блогпостларни баҳолаш мезонлари ҳақида тез орада маълум қиламиз. Ҳозирча чангиб қолган блогларингизни тартибга келтириб, мусобақага шайланаверинг! Бу галги чемпионат аввалгиларидан мутлақо бошқача руҳда ўтиши учун қўлдан келган ҳамма ишни қилаяпмиз. Аввалгиларидан фарқли равишда мазкур чемпионатда ғолиб ва совриндор бўлиш имконияти анча юқори.

Дарвоқе, мукофот жамғармаси ҳақида.  Танлов ғолиблари қуйидаги мукофотлар билан тақдирланишади:

1-ўрин (1 та): 15 миллион сўм.

2-ўрин (2 та): ҳар бирига 8 миллион сўмдан.

3-ўрин (3 та): ҳар бирига 5 миллион сўмдан.

Бундан ташқари, ўндан зиёд номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланади. Номинациялар ғолиблари ҳомийлар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Шунингдек, чемпионатнинг бош ҳомийси Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди «Танлов кашфиёти бўлган блогер»ни алоҳида тақдирлайди.

Уч босқичда ўтказиладиган танловга тез кунда старт берилади. Чемпионат ҳам, уни баҳолаш ҳам онлайн шаклда, мутлақо ошкора ва шаффоф бўлади. Айни пайтда Блогерлар чемпионати учун махсус платформа тайёрланмоқда. Чемпионат стартигача у 100 фоиз шай ҳолатда бўлади.

Хуллас, олдинда бизни ўта қизғин ўтиши кутилаётган танлов кутиб турибди. Сиз ҳам Блогерлар чемпионатида иштирок этиб, ғолиб бўлишингиз мумкин. Шундай экан, ўз иқтидорингиз ва омадингизни синаб кўришдан тортинманг! Дадилроқ бўлинг!

https://www.xabar.uz/x35

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>