“Yoshlik” иншолар танловини эълон қилади

Журфак талабаларини танловда фаол иштирок этишга чорлаймиз!

2

Қарийб бир ойдан бери давом этаётган карантин даври кўпчилик учун, айниқса, мутолаани севувчи ўсмир ёшлар учун жуда мазмунли ўтаётгани аниқ. Ҳақиқатан ҳам иш ва ўқишдан қўли бироз бўшаган ҳар бир одам уч-тўрт кунда битта китобни тугата олади. Шундай вазиятдан фойдаланиб, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси муассислигидаги “Yoshlik” журнали таҳририяти ҳозирда кўп вақтини мутолаага бағишлаётган йигит-қизлар учун “Мен севган асар” номли иншолар танловини эълон қилади.
Ҳурматли ёшлар!
Ўқиган китобингиз ҳақида ўз мулоҳазаларингизни эркин иншо кўринишида ёзиб, бизга жўнатинг. Сизлардан келиб тушган иншолар ҳакамлар томонидан кўриб чиқилгач, уларнинг энг яхшилари турли номинациялар бўйича алоҳида тақдирланади, моддий ва маънавий рағбатлантирилади. Энг яхши деб топилганлари журналимизда чоп этилади.
Иншолар 1-майгача қабул қилинади.
Сиз бу имкониятдан фойдаланиб, нафақат ўз фикр-мулоҳазаларингизни баён этасиз, айни дамда ўқиган асарингизни тенгдошларингизга тавсия этган ҳам бўласиз. Бу билан эса сиз китобхонликка муносиб ҳиссангизни қўшасиз.
Иншолар қуйидаги электрон манзиллар орқали қабул қилинади:
e-mail: yoshlik-jurnali@umail.uz
Telegram: (+99894) 544-98-33.

Ҳурмат билан “Yoshlik” журнали таҳририяти жамоаси

“Yoshlik” журналининг телеграмдаги каналига уланинг:
https://t.me/yoshlikjurnali

Вам может также понравиться...

1 комментарий

  1. Albatta, bu tanlovda biz faol boʻlishimiz kerak, maqolalar yozishni boshlab yubordik

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *