Шерободда мактаб ўқувчилари ЎзМУ профессор-ўқитувчиларидан сабоқ олмоқдалар

Мактаб парталарида таълим-тарбия олаётган ўқувчилар нуфузли олий

таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларидан сабоқ олганларида уларнинг қалбларида қандай туйғулар жўш уришини, умид куртаклари қай тариқа барқ уришини тасаввур этиш қийинмас.

Айни пайтда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги умумтаълим мактабларида дарс ўтмоқдалар.

2 3

ЎзМУ Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Ғолибжон Ботиров, Дифференциал тенгламалар ва математик физика кафедраси мудири Обиджон Зикиров, Геометрия ва топология кафедраси мудири Рўзиназар Бешимов, Астрономия ва атмосфера физикаси кафедраси мудири Салоҳиддин Нуриддинов, Фотоника кафедраси доценти Улуғбек Шоисломов, Физикавий кимё кафедраси мудири Ҳамдам Акбаровларнинг математика, физика, кимё фанларидан ўтган машғулотлари ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

1

Шеробод туманидаги 14-мактабда Биология факультети доценти Зафар Жабборовнинг маҳорат дарслари ўқувчиларда Ботаника фанига бўлган қизиқишларини янада оширгани ўғил-қизларнинг чеҳраларида яққол сезилиб турди.

Туман мактабларига ЎзМУ томонидан кўплаб китоблар тақдим этилди.

ЎзМУ Ахборот хизмати

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>